Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигериялик уста картондан Lamborghini ясади
Иш учун икки йил кетган, аммо натижа кутилганидан ҳам аъло бўлди.

Фото: Видеодан кадр
Нигериялик 18 ёшли Этсенумҳе Аҳмад картон ва ёғочдан Lamborghini Egoista’нинг тўлиқ нусхасини ясаб, ижтимоий тармоқларда шуҳрат қозонди. Иш учун икки йил кетган, аммо натижа кутилганидан ҳам аъло бўлди — унинг қўлбола суперкари нафақат чинакам Lamborghini’га ўхшайди, балки ўрнатилган двигател туфайли соатига 40 километр тезликда ҳаракатлана олади.
Аҳмаднинг картондан ясалган Lamborghini’да кўча айлангани акс этган видео интернетда миллионлаб кўрилди. Шарҳловчилар устанинг ижодкорлигидан ҳайратда қолди: баъзилари буни “даҳолик” деб аташса, бошқалари ҳазиллашиб, энди у машинани автоювиш шохобчасида ювиши кераклигини таъкидламоқда.
Аҳмад табиатан бундай нарсаларни яратиш қобилиятига эга эканини ва ҳеч қандай махсус таълим олмаганини айтди. У ўз лойиҳалари учун қайта ишланган материаллардан фойдаланиб, чиқиндиларни фойдали тузилмаларга айлантиради.
Аввалроқ Покистонда маҳаллий муҳандислар Tesla Cybertruck автомобилининг арзон нусхасини ясаган эди.
Унга қадар бразилиялик стоматолог Хосе Сикейра маҳаллий чиқиндихоналардан топган эҳтиёт қисмларидан Ferrari F40’нинг нусхасини йиғгани маълум бўлганди.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Мавзуга оид

21:41 / 15.07.2025
Google гидроэлектр энергияси бўйича дунёдаги энг йирик шартномани имзолади

23:01 / 13.07.2025
Нигерия собиқ президенти Муҳаммад Бухорий вафот этди

21:41 / 26.06.2025
Nvidia дунёдаги энг қиммат компания мақомини сақлаб қолди

13:11 / 05.06.2025