Кембрижда қирол Артур ҳақидаги афсоналар ёзилган қўлёзма парчаси расшифровка қилинди
Ушбу парча Кембриж университети кутубхонасидан 2019 йилда топилган. У Хантингфилд мулкидан олинган XVI асрга оид ҳужжатлар ичида бўлган.

Фото: Cambridge University Library
Кембриж университети олимлари қирол Артурга ҳақида ёзилган ўрта асрларга тегишли ноёб қўлёзма парчасини расшифровга қилишга муваффақ бўлди. Университет сайтида маълум қилинишича, у кутубхонада 500 йилдан ортиқ вақт давомида ётган.
Ушбу парча Кембриж университети кутубхонасидан 2019 йилда топилган. У Хантингфилд мулкидан олинган XVI асрга оид ҳужжатлар ичида бўлган. Тадқиқотчилар бу матн француз тилидаги Suite Vulgate du Merlin — қирол Артур ҳақидаги афсоналар давомининг бир қисми эканини аниқлаган. У 1275–1315 йиллар орасида яратилган Lancelot-Graal циклининг сақланиб қолган кам сонли матнларидан биридир.
Бугунги кунга қадар бу каби қўлёзмаларнинг қарийб 40 таси етиб келган бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос. Ўрта аср нусха кўчирувчилари матнларни қўлда кўчиргани сабабли ҳар бир нусха безаклари ва мазмуни жиҳатидан фарқланади. Дастлаб бу матн XIV асрга оид сэр Гавейн ҳақидаги ҳикоя деб ҳисобланган, бироқ таҳлиллар унинг бундан ҳам қадимги ва муҳимроқ — Мерлин ҳақидаги парча эканини кўрсатган.
Қўлёзма парчасида иккита саҳна мавжуд. Биринчида Камбеник жанги тасвирланган бўлиб, унда қирол Лот ўғиллари ва Гавейн билан бирга саксон ҳукмдорларига қарши жанг қилади. Иккинчи саҳнада эса Мерлин арфа чалувчи қиёфасида қирол Артур саройига келади. Иккала саҳна ҳам Норманд босқинидан кейин Англияда зодагонлар тили бўлган эски французчада ёзилган. Ушбу парча қирол Артур ҳақидаги романлар жанрига тегишли бўлиб, у асосан зодагонлар, жумладан, аёллар учун мўлжалланган.
Матн ёмон сақланиб қолган эди. Анъанавий консервация усуллари унга зарар етказиши мумкинлиги сабаб тадқиқотчилар рақамли технологиялардан фойдаланишга қарор қилган. Матнни тиклаш учун улар мултиспектрал суратга олиш, компютер томографияси ва 3D сканерлаш усулларини қўллаган.
Мавзуга оид

23:23 / 17.09.2021
Оксфорд ва Кембриж илк бор Британия университетлари рейтингида етакчиликни бой берди

21:25 / 12.11.2019
Кембриж луғати йил сўзини танлади

18:20 / 06.09.2017
FT: «Оксбриж» муваффақияти Британия таълими таназзулга юз тутаётганидан далолат

22:01 / 04.11.2016