Зеленский: Россия Суми, Харкив ва Запорижжя областларига янги ҳужум тайёрламоқда
Украина президентининг айтишича, Россия мазкур операцияни саккиз ой олдин бошлашни режа қилган, аммо Курск областига ҳужум орқали бунинг олди олинган.

Фото: president.gov.ua
Владимир Путин вақтдан ютишга уринмоқда, Россия қўшинлари эса Суми, Харкив ва Запорижжя областларига янги ҳужум уюштиришга тайёрланяпти. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский Парижда ўтказилган саммит якунидаги матбуот анжуманида маълум қилди.
Зеленскийнинг маълум қилишича, Украина разведкасида Россия баҳорги ҳужумга тайёрланаётгани бўйича маълумотлар мавжуд. Украина томони ушбу разведка маълумотларини иттифоқчилари билан бўлишган.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия мазкур операцияни саккиз ой олдин бошлашни режа қилган, аммо Украина Қуролли кучлари Курск областидаги операция орқали бунинг амалга оширишига йўл қўймаган.
«Улар [РФ] музокараларни чўзяпти ва АҚШни сохта «шартлар» билан охири йўқ, мазмунсиз баҳсларга тортишга уринмоқда, шунда вақт ютиб, кейин яна кўпроқ ҳудудларни эгаллашга ҳаракат қилишади», — дейди Украина етакчиси.
Бундан ташқари, Зеленский Россия—Украина урушини якунлаш бўйича музокараларда Европа номидан Франция ва Буюк Британия вакиллари қатнашишини маълум қилган. Бундай қарор Париждаги саммитда қабул қилинган.
Украина президенти, шунингдек, АҚШ нодир минераллар бўйича битим шартларини мунтазам ўзгартираётганини айтиб, икки мамлакат вакиллари унинг устида ҳали ҳам иш олиб бораётганини таъкидлади.
27 март куни Украинани қўллаб-қувватлаш коалицияси саммити бўлиб ўтди. Саммит иштирокчилари бир кўплаб масалалар қаторида Украинага ғарб ҳарбий контингентини юбориш вариантини ҳам муҳокама қилди. Франция президенти Эммануэл Макрон учрашув якунида Европа етакчилари Украинага қўшин жойлаштириш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилди.
Мавзуга оид

22:38 / 30.03.2025
Зеленский сайловларга тайёргарликни бошлади — The Economist

22:16 / 29.03.2025
Россияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар ватанга қайтарилди

11:03 / 29.03.2025
SSJ-100 ҳалокати: Давлатлараро авиация қўмитаси масъулиятни экипажга юклади

10:22 / 29.03.2025