Трамп Signal'даги носозлик маълумотлар сизиб чиқишига сабаб бўлиши мумкинлигини айтди
Трамп: махфий чатдан маълумотнинг сизиб чиқишига Signal'даги носозлик сабаб бўлиши мумкин.

Фото: AFP via Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трамп Signal мессенжеридаги носозлик АҚШнинг юқори мартабали амалдорлари ҳусийчиларга зарба бериш масаласини муҳокама қилган ёпиқ суҳбатдан маълумотлар сизиб чиқишига сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини айтди, деб ёзади The New York Post.
«Менимча, Signal нотўғри ишлаган бўлиши мумкин, ростини айтсам, бу нотўғри платформа бўлиши мумкин ва биз буни аниқлашимиз керак», деди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтц содир бўлган воқеа учун масъулиятни ўз зиммасига олган ва Пентагон раҳбари Пит Хегсетнинг «бу ишга ҳеч қандай алоқаси йўқ».
24 март, душанба куни The Atlantic бош муҳаррири Жеффри Голдберг бегона рақам орқали АҚШ амалдорларининг ёпиқ чатига кириб қолди.
Журналистнинг сўзларига кўра, ҳукумат аъзолари яманлик ҳусийчиларга қарши ҳарбий операцияни муҳокама қилган. Унинг сўзларига кўра, Уолтц уни чатга 13 март куни, АҚШ ҳукумати Яман исёнчиларига қарши ҳарбий амалиётлар бошланганини эълон қилишидан икки кун олдин қўшган.
Хегсет чатда қандайдир ҳарбий режалар эълон қилинганини рад этди. Голдберг вазирнинг баёнотини ёлғон деб атади.
АҚШ 15 ва 16 март кунлари Яманга қатор зарбалар берди. Улар ҳусийчилар назоратидаги пойтахт Сано ва унинг атрофида, шунингдек, мамлакат шимолидаги Саада вилояти ва Ҳодейда портига келиб тушди. Гуруҳнинг маълум қилишича, АҚШ ҳужуми оқибатида 53 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Мавзуга оид

23:56 / 29.03.2025
Трамп фирибгарлик учун қамалган Nikola Motor асосчисини афв қилди

21:03 / 28.03.2025
АҚШ ва Россия Арктикада фаоллашди: Вэнс Гренландияга бормоқда, Путин Мурманскда форум ўтказди

16:30 / 28.03.2025
Трамп Оқ уйда мусулмонлар учун ифторлик уюштирди

18:10 / 27.03.2025