Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича йиғилиш ўтказди
Йиғилишда катта қувватли атом электр станциясининг техник-иқтисодий жиҳатлари ҳамда уни барпо этиш режалари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёевга атом энергетикасини ривожлантиришга қаратилган вазифалар ижроси юзасидан ахборот берилди.
Қайд қилинишича, 2035 йилда Ўзбекистонда электр истеъмоли 121 миллиард киловатт соат бўлиши ҳисоб-китоб қилинган. Шу боис энергетикани барча йўналишларда ривожлантириш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, 2030 йилга бориб, жами генерацияда “яшил” энергия улушини 50 фоизга етказиш режалаштирилган. Узоқ муддатда атом энегрияси базавий манбалардан бирига айланиши кўзда тутилган.
Ҳозирги кунда кичик қувватли атом электр станцияси қуриш лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Уни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилиш ҳамда “йўл харитаси” тайёрлаш мақсадида ишчи гуруҳларнинг учрашувлари ўтказилган.
Халқаро атом энергияси агентлиги билан 2025-2027 йилларга мўлжалланган Қўшма ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди. Бўлажак станция қурилишининг ҳар бир босқичи – лойиҳалаштиришдан то битгунга қадар Халқаро атом энергияси агентлигининг қатъий назорати остида бўлади, жаҳоннинг энг илғор тажрибалари ва хавфсизлик талаблари татбиқ этилади.
Йиғилишда мутасаддилар лойиҳанинг бориши, ҳамкорлар билан музокаралар юзасидан ахборот берди. Рухсатномалар олиш ва молиялаштириш масалалари, шунингдек, катта қувватли атом электр станциясининг техник-иқтисодий жиҳатлари ҳамда уни барпо этиш режалари кўриб чиқилди.
Мавзуга оид

00:20
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди

20:20 / 31.03.2025
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарлари Хўжанд қалъасини томоша қилди

18:54 / 31.03.2025
Шавкат Мирзиёев Хўжандда Садир Жапаров билан учрашув ўтказди

12:58 / 31.03.2025