Франция собиқ президенти Николя Саркози учун 7 йиллик қамоқ муддати сўралди
У 2007 йилги сайловолди кампаниясини ноқонуний молиялаштиришда айбланмоқда.

Фото: EPA
Прокуратура Франция собиқ президенти Николя Саркози учун 2007 йилги сайловолди кампаниясини ноқонуний молиялаштириш иши бўйича етти йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланишини талаб қилди.
Бундан ташқари, прокуратура Саркозига 300 минг евро миқдорида жарима белгилашни, шунингек, беш йил давомида унинг сайловлардаги иштирокини тақиқлашни сўраган.
Франция ОАВга кўра, мазкур иш бўйича суд қарори яқин ҳафталар ичида қабул қилинади.
Жорий йилнинг январ ойида Париж жиноий судида Николя Саркозига нисбатан президентлик кампаниясини ноқонуний молиялаштириш иши бўйича янги эшитувлар бошланганди. Франция собиқ президенти 2007 йилда ўзининг сайловолди штабига Муаммар Қаззофийга боғлиқ Ливия фондларидан 50 миллион евро маблағ жалб этганликда гумонланмоқда.
«Коррупция, таъсир ва терговга босим ўтказиш иши»да айбланиб уч йил қамоққа ҳукм этилган Саркози 7 февралдан бошлаб электрон браслет таққан ҳолда юрибди. 70 ёшли собиқ президентга уйини соат 08:00 дан 20:00 га қадар (душанба, чоршанба ва пайшанба кунлари — 21:30 гача) тарк этишга рухсат берилган.
Мавзуга оид

15:57 / 28.03.2025
«Энг ёмонига тайёрланамиз» — Макрон Украинани АҚШсиз қўллаб-қувватлаш режалари муҳокама қилингани ҳақида гапирди

18:16 / 26.03.2025
Францияда ижарачи уй эгасини «ҳаддан ташқари юқори» ижара нархи учун судга берди

15:47 / 26.03.2025
Францияда самолёт парвоз вақтида йўқолган телефон туфайли шошилинч ортга қайтди

23:51 / 25.03.2025