Ўзбекистон | 21:58 / 25.03.2025
6509
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бренди дунё давлатлари орасида 55-ўринда қайд этилди

АҚШ, Хитой ва Германия дунёдаги энг қиммат бренд давлатлар бўлиб қолмоқда.

Фото: Unsplash

АҚШ, Хитой ва Германия дунёдаги энг қиммат бренд давлатлар бўлиб қолмоқда. Буни Brand Finance йиллик тадқиқоти маълумотлари тасдиқлайди.

Ўзбекистон ўтган йилга нисбатан ўрнини яхшилаб, 57-ўриндан 55-ўринга кўтарилди. Брендни баҳолашда ялпи ички маҳсулот ҳажми, инвестициялар ва туризм жозибадорлиги, сиёсат ва савдо қоидалари, ижтимоий жиҳатлар ва бошқа омиллар ҳисобга олинган.

Brand Finance АҚШ брендининг қийматини қарийб 37,3 триллион долларга баҳолади, бу ўтган йилги даражадан 15,7 фоизга юқори. Хитой бренди қиймати 2,9 фоизга ошиб, 20,5 триллион долларни ташкил этди. Учинчи ўринни катта фарқ билан Германия (+0,3% дан 5 трлн долларгача) эгаллади.

Буюк Британия тўртинчи ўринга кўтарилди (+10,2 фоиздан 4,5 триллион долларгача), Японияни бешинчи ўринга (-4,5 фоиздан 4,4 триллион долларга) жойлаштирди. Кейинги ўринларда Франция (+10,4 фоиздан 3,9 триллион долларгача), Ҳиндистон (-5,9 фоиздан 2,8 триллион долларгача), Канада (+2,2 фоиздан 2,7 триллион долларгача) ва Италия (+3,3 фоиздан 2,4 триллион долларгача) бормоқда.

Россия ўтган йилги 25-ўриндан 23-ўринга, Қозоғистон 45-ўриндан 43-ўринга, Озарбjйжон 84-ўриндан 82-ўринга, Қирғизистон 130-ўриндан 127-ўринга кўтарилди.

Туркманистон бир йил аввалги 76-ўриндан 80-ўринга, Беларус 79-ўриндан 88-ўринга, Арманистон 102-ўриндан 103-ўринга тушиб кетди. Грузия 97-ўринда, Тожикистон 136-ўринда қолди.

Рейтингга жами 192 давлат киритилган.

Мавзуга оид