Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаотада яшовчи шахс адвокат сифатида ChatGPT'дан фойдаланди ва судда ютиб чиқди
Қозоғистонда эркак киши СИ ёрдамида судда унга чиқарилган жаримага қарши чиқди.

Фото: AP
Олмаоталик фуқаро адвокат сифатида нейрон тармоқдан фойдаланди ва ўзини оқлай олди. У ўзининг Telegram-каналида ишининг якуни ҳақида гапириб берди.
Ўтган йилнинг декабр ойида Кенжебек Исмоилов йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун 5,8 минг тенге (тахминан 149 минг сўм) жаримага тортилган — у чорраҳада олдида турган юк машинасини айланиб ўтиш учун жамоат транспорти йўлагига чиқиб кетган. Бироқ ҳайдовчи жарима ўзига ноқонуний равишда белгиланганига амин бўлиб, дастлаб ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган, сўнг рад жавоби туфайли судгача чиққан.
ChatGPT даъвогарга аризани тузишда ёрдам берди. «Сапа» хабарига кўра, нейротармоқ эркакка судянинг саволларига реал вақт режимида жавоб бериш жараёнида ҳам ёрдам берган ва бор-йўғи 10 дақиқа давом этган суд мажлисидан сўнг жарима бекор қилинган.
«Пул учун судга бормадим. Бу принципиаллик масаласи эди. Ходимлар кейинги сафар ўз ишига жиддий ёндашишларини истардим. Судда ходимлар ўзини қўпол ва нопрофессионал тутди. Бу фуқаролик бурчи эди», — дея ишонч билдиради Кенжебек.
Энди у полиция департаментига мурожаат қилиб, маънавий зарар учун товон ундиришни режалаштирмоқда.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мубашшир Аҳмадга нисбатан очилган жиноят иши судга оширилди
Жамият | 14:39
-
Германия ва Франция FCAS жанговар самолёти бўйича келишмовчиликни ҳал қилмоқчи
Жаҳон | 14:06
-
🔴 LIVE: Истанбул музокараларининг 3-раунди қандай ўтди?
Жаҳон | 14:05
-
Nescafé’дан илк қаҳва, банкрот бўлган Кia ва YandexMoney очилиши – 24 июл дунё бизнеси тарихида
Бизнес | 14:02
Мавзуга оид

20:30 / 10.07.2025
Олмаотада ўзбекистонликлар ҳалок бўлган ҳостелдаги ёнғин бўйича суд ҳукми чиқарилди

22:57 / 30.06.2025
Британияда ChatGPT туфайли энди иш бошлаётган ходимларга нисбатан талаб тушиб кетди

21:08 / 20.06.2025
ChatGPT янги версиялари биологик қурол яратишни соддалаштириши мумкин

19:23 / 14.06.2025