АҚШ сенаторлари Россия активларини мусодара қилиш ва уларни Украинага топширишни талаб қилмоқда
АҚШнинг ҳар икки партияси — республикачилар ва демократлар вакиллари бўлган АҚШ сенаторлари Россиянинг музлатилган активларини фаолроқ ишлатиш тарафдори эканини билдиришди.

Линдси Грэҳэ / Фото: Reuters
Улар Доналд Трамп маъмуриятидан бу маблағларнинг фақат фоизларини эмас, балки бутун сумма — 300 млрд доллардан ортиқ маблағни Киевга йўналтиришни талаб қилмоқда. Сенаторлар шунингдек АҚШ иттифоқчиларини ҳам бунга кўндириш зарурлигини таъкидлади.
Reuters агентлигига кўра, сенаторлар Давлат котиби Марко Рубиога йўллаган мурожаатида маъмурият қандай молиявий воситаларни ишга солишни режалаштираётгани билан қизиқмоқда. Хусусан, улар Россияни музокараларга мажбурлаш учун АҚШ ва Европа Иттифоқи тасарруфидаги Россия активларидан фойдаланиш имконияти кўриб чиқиляптими, деган саволни кўндаланг қўймоқда.
Сенаторлар, шунингдек, АҚШ Европа Иттифоқи, G7 ва бошқа иттифоқчиларни Россия активларини Киевга топширишга қандай кўндириши мумкинлигини кўрсатадиган режа ишлаб чиқилишини ҳам талаб қилмоқда. Шу билан бирга, улар Трамп маъмурияти ушбу маблағларни Украина учун мудофаа ускуналарини харид қилишга сарфлашга розимикан, деб сўраган.
Мазкур мурожаатга сенаторлар Тодд Янг, Линдси Грэҳэм (республикачилар), Ричард Блюментал ва Тим Кейн (демократлар) имзо чеккан.
Россия активларини мусодара қилиш ва уларни Украина инфратузилмасини тиклашга йўналтириш ғояси АҚШ Конгрессида бир неча йилдан буён муҳокама қилинмоқда. Қонун чиқарувчилар бу чора Америка солиқ тўловчиларига юкни камайтириши ва шу билан бирга Кремлга босимни ошириб, уни тинчлик келишувига мажбурлашга ёрдам беришини таъкидлайди.
2024 йил декабрида Европа Иттифоқи саммитида музлатилган Россия активлари Москва Украинага репарация тўлашга рози бўлмагунича ечилмаслиги ҳақида қарор қабул қилинган эди. Reuters маълумотларига кўра, Кремл ушбу маблағларнинг маълум қисми, жумладан, 200 млрд долларини Россия назоратидаги ҳудудларни тиклаш учун ишлатиш шарти билан Украинага йўналтириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Россиянинг Украинага босқини бошланган дастлабки кунларида G7 мамлакатлари Россия Марказий банки ва Миллий фаровонлик жамғармасига қарши санкциялар жорий этиб, чет элдаги маблағларини музлатган эди.
Россия Марказий банкининг расмий маълумотларига кўра, 2022 йил бошидаги захиралар шундай тақсимланган эди: 207 млрд евро, 67 млрд доллар, 37 млрд фунт стерлинг, 64 млрд — бошқа валюталар (иена, канада ва австралия долларлари).
Шу вақтгача Россия активларини тўлиқ мусодара қилиш ғояси якдил қўллаб-қувватланмаган. Германия, Франция ва ЕИ Марказий банки бундай қадам евронинг жаҳон валютаси сифатидаги барқарорлигига хавф солиши мумкинлигини таъкидлаган.
2024 йил кузида АҚШ ва ЕИ муқобил схемага келишган: Украинага 50 млрд долларлик кредит берилади, уни қайтариш учун Россия активларидан тушадиган фоизлар йўналтирилади. Ҳар йили бу фоизлардан 3–5 млрд евро даромад олиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид

22:00 / 25.03.2025
АҚШ Меҳнат вазирлиги 38 миллион долларлик хорижий ёрдамни тўхтатди

21:56 / 25.03.2025
АҚШ Сурияга санкцияларни юмшатиш учун шартлар қўйди

20:48 / 25.03.2025
АҚШ Россия ва Украина билан Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олди – Оқ уй

19:35 / 25.03.2025