Андижонда Matiz икки нафар болани уриб юборди
Асака туманида Matiz йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган болаларни уриб юборди. Жабрланувчилар шифохонага ётқизилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Асака туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, Асака тумани, Юксалиш МФЙ ҳудудидан ўтган D-105E Асака—Ҳумо автомобил йўлининг 2-километрида 44 ёшли А.О. ўзининг Matiz русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган икки нафар болани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган пиёдалар Асака туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан хозирда Асака тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бундан олдин Сурхондарёда пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 8 ёшли ўқувчи ЙТҲ қурбони бўлгани, Наманганда Lacetti уриб юборган 11 ёшли қиз ҳалок бўлгани, шунингдек, Тошкентда Nexia-3 пиёдалар йўлагидан ўтаётган фуқарони уриб юборгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

19:31
Ўзбекистон ҳудудида 3,8 магнитудали зилзила кузатилди

19:04
“Ташаббусли бюджет”дан ҳам умидини узаётган маҳалла: Шаҳрихондаги мактаб қачон таъмирланади?

10:02
“Бола ёлғон гапирган” – мактабда номаълум шахслар бериб кетгани айтилган конфетни ўқувчи ўзи сотиб олгани маълум бўлди

19:54 / 24.03.2025