Малайзия Ўзбекистонда дам олиш мажмуасини ташкил этишга қизиқиш билдирмоқда
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Селангор штатида жойлашган MINES Resort City курорт зонасига ташриф буюриб, Country Heights Holdings компаниясининг лойиҳалар бўйича ижрочи директори Чуах Тиан Понг билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё
Чуах Тиан Понг собиқ ташландиқ қалай кони ўрнида замонавий стандартлар асосида қурилган голф майдони, кўргазмалар мажмуаси, сунъий кўл, меҳмонхоналар, даволаниш маскани ва дам олиш зонаси қурилиши тарихи ва бугунги фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берди.
Малайзия томони Ўзбекистонда юқори тоифадаги голф-клуб ва меҳмонхона мажмуасини қуришга инвестиция киритишга тайёрлигини билдирди.
Мамлакат иқлим шароити ва сайёҳларнинг талабидан келиб чиқиб, Малайзия компанияси вакили кейинчалик ушбу режалаштирилаётган мажмуани тоғ-чанғи курорти ва замонавий дор йўли қурилишини кўзда тутган ҳолда йирик туристик-рекреацион зонага айлантириш режалари маълум қилинди.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш имкониятлари ва жойлашувини батафсил ўрганиш учун Country Heights Holdings компаниясининг лойиҳалар бўйича ижрочи директори Чуах Тиан Понг раҳбарлигидаги делегация яқин кунларда Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
Мавзуга оид

10:25 / 22.03.2025
Малайзия Ўзбекистонда дронларда инновацион хизматларни йўлга қўйиши мумкин

09:16 / 20.03.2025
Ўзбекистон Малайзия билан жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ҳамкорлик қилади

12:08 / 15.03.2025
Малайзия компанияси Ўзбекистонда электр скутерлар ишлаб чиқариши мумкин

16:00 / 03.03.2025