Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон Украина иттифоқчиларининг навбатдаги учрашуви ҳақида маълум қилди
Эммануэл Макрон Европа Иттифоқининг Брюсселдаги саммитидан сўнг 27 март куни Парижда йиғилиш ўтказишини маълум қилди. Гап Украинани қисқа муддатли қўллаб-қувватлаш ҳақида боради.

Фото: Geert Vanden Wijngaert/AP Photo/picture alliance
«Россия агрессиясидан ҳимояланаётган Украинани қўллаб-қувватлашга тайёрлар» деб аталувчи коалициянинг йиғилиши 27 март куни Парижда бўлиб ўтади. Бу ҳақда 21 март, жума куни Франция президенти Эммануэл Макрон маълум қилди ва тадбирда Украина президенти Володимир Зеленский ҳам иштирок этишини билдириб ўтди.
«Мен учун пайшанба (27 март)дан мақсад, биринчи навбатда, Украинани қисқа муддатда қўллаб-қувватлаш бўйича такрорий, аниқ ва эҳтимол бироз аниқроқ мажбуриятга эга бўлиш», деди Макрон Брюсселдаги ЕИ саммитидан сўнг.
AFP агентлиги эслатганидек, Франция ва Буюк Британия сулҳ тузилса, Украинага тинчликпарвар кучларини юборишга тайёр. Шу билан бирга, Россия ўт очишни тўхтатган тақдирда Украинага НАТО ва Европа Иттифоқи давлатларидан тинчликпарвар кучларни жўнатишни номақбул деб билишини бир неча бор таъкидлаган. Германия ҳукумати эса бу масалани муҳокама қилиш вақти ҳали келмаган деб ҳисоблайди.
Шолц ва Макрон Украинага кейинги ҳарбий ёрдамни ваъда қилмоқда
Германия канцлери Олаф Шолц ва Франция президенти Эммануэл Макрон уч йилдан ортиқ вақтдан бери Россия агрессиясидан ўзини ҳимоя қилиб келаётган Украинага келгусида ҳарбий ёрдам беришга ваъда берди. «Украина бизга таяниши мумкин, Украина Европага таяниши мумкин, деган фикрда иккаламиз ҳам бирдекмиз», — деди Шолц 18 март куни Берлинда Макрон билан музокарадан сўнг.
Германия канцлери АҚШ ва Россия президентлари Доналд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги телефон суҳбати натижаларига изоҳ берди, унинг давомида Путин Украинада ўт очишни тўлиқ тўхтатишдан бош тортди. Шолц бу музокаралар охирида эълон қилинган энергия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш «муҳим биринчи қадам» бўлиши мумкинлигини айтди, аммо мақсад «тўлиқ ўт очишни тўхтатиш» бўлиши керак. Макрон, шунингдек, назорат қилиниши мумкин бўлган оташкесим зарурлигини таъкидлади. Бундан ташқари, Украина ва Киевнинг тинчлик музокараларида иштирок этиши учун хавфсизлик кафолатлари зарур, дея қўшимча қилди у. Олаф Шолц унинг нуқтайи назарини қўллаб-қувватлаб, «Украина ортидан» ҳеч қандай қарор қабул қилмасликка чақирди.
Эммануэл Макрон Олаф Шолцни консерваторлар ва социал-демократларнинг бўлажак ҳукумат коалицияси томонидан режалаштирилган кўп миллиард евролик мудофаа ва инфратузилма пакети бўйича Бундестагдаги «тарихий» овоз бериш билан табриклади. Бу Германия ва Европа учун «яхши янгилик», дея қўшимча қилди у.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди
Жаҳон | 00:46
-
Сунъий интеллект олимларга Қадимги Рим тарихидаги бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради
Фан-техника | 23:45 / 24.07.2025
-
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди
Жаҳон | 22:53 / 24.07.2025
-
Тошкентда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди
Спорт | 22:49 / 24.07.2025
Мавзуга оид

22:53 / 24.07.2025
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди

18:52 / 24.07.2025
Россия армияси Харкив марказига зарба берди

18:37 / 24.07.2025
Одесса рамзига айланган бозор зарба остида қолди – фотосуратлар

18:28 / 24.07.2025