Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистон муаммоси бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олди
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник билан учрашди.

Фото: Дунё
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда томонлар Афғонистон бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилди.
Томонлар Афғонистон муаммоси бўйича мунтазам мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликлари таъкидланди. Афғонистондаги вазиятни яхшилаш бўйича халқаро жамоавий саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.
АҚШ томони Termiz Cargo Center халқаро транспорт-логистика ҳаби БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси глобал тармоғига киритилганини муносиб олқишлади.