Жамият | 18:00
2375
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Levi's®ʼнинг Ўзбекистонга қайтиши: янги концепция, янги қараш

Фото: Levi's

21 март куни, Наврўз байрамида Levi's® бренди расман Ўзбекистонга қайтади. Узоқ танаффусдан сўнг компания тўлиқ янгиланишдан ўтди ва энди янги жамоа бошчилигида ўз эшикларини мода ихлосмандлари учун қайта очмоқда.  

Levi's® қайта ишга туширилишининг асосий фарқи – бу Ўзбекистон бозорида илгари тақдим этилмаган ноёб концепция ва дизайнерлик ёндашуви. Янги Levi's® – шунчаки кийим-дўкон эмас, балки мода, санъат ва инновациялар билан бойитилган ҳақиқий фашион-макон бўлади.  

Levi's® янги форматда: кийимдан ҳам кўпроқ

Levi's®  қайтиши бу – фақат бренднинг қайта очилиши эмас, балки унинг фалсафасининг тўлиқ янгиланишидир. Янги жамоа жаҳон трендларидан илҳомланиб, уларни айнан Ўзбекистон аудиториясига мослаштирди. Асосий ғоя – кийим шахсий ифоданинг давомига айланиши ва ҳар бир харидор ўзига мос услубни топиши мумкин бўлган маконни яратишдир.  

Янги Levi's®ʼнинг асосий ўзига хосликлари:

Дизайнга тамоман янги ёндашув – коллекциялар замонавий мода йўналишларини ҳисобга олган ҳолда яратилган, лекин ўзига хосликни сақлаб қолган.  
Эксклюзив материаллар ва сифатли фасонлар - қулайлик ва дизайнга алоҳида урғу берилган.  
Концептуал дўкон интерери - ҳар бир детал муҳим аҳамиятга эга.  
Чекланган коллекциялар - бу маҳсулотларни оддий дўконлардан топиш қийин.  

Tashkent City Маll - янги Levi's® учун идеал жой

Янги Levi's®ʼнинг очилиши учун Tashkent City Маll танланди. Бу нафақат Ўзбекистондаги энг йирик савдо марказларидан бири, балки модасеварлар ва тренд кузатувчилари учун энг муҳим манзиллардан бири ҳисобланади.  

📍 Нима учун айнан Tashkent City Маll?

Дунёнинг етакчи брендлари шу ерда жойлашган – бу эса Levi's®ʼнинг мода ихлосмандлари эътибор марказида бўлишини таъминлайди.  
Инновацион интерер ва замонавий дизайн - бу янги Levi's® концепцияси билан уйғунлашади.  

Фото: Levi's

Наврўз ва янги бошланиш

Очилиш санаси бежиз танланмаган – 21 март, Наврўз байрами куни. Ўзбек маданиятида бу кун янгиланиш, қайта туғилиш ва янги давр бошланиши билан боғлиқ. Айнан шунинг учун Levi's® очилиши ҳам Ўзбекистон бозоридаги янги давр бошланишини ифодалайди.  

Тадбир меҳмонлари янги коллекциядаги эксклюзив маҳсулотларни биринчилардан бўлиб харид қилиш, шунингдек, байрамона муҳитдан баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўладилар.  

Очилишга бағишланган махсус акциялар:

1 дона маҳсулот харидида - 10% чегирма
2 дона маҳсулот танловида - 15% чегирма
3 дона маҳсулот харидида - 20% чегирма

21 март куни Tashkent City Маll, 1-қаватдаги Levi's® очилишини ўтказиб юборманг - янги фашион-тарихнинг бир қисмига айланинг!

📌 Levi's® янгиликлари ва махсус таклифларини кузатиб боринг:

Telegram: https://t.me/uzbekistanlevis

Instagram: @lev__uzbekistan

Facebook:https://bit.ly/42gZnZ6

Мавзуга оид