«Эронни ютсак, ЖЧ-2026га чиқиш масаласини 99 фоизга ҳал қиламиз» - Шомуродов ва Машарипов муҳим ғалаба ва Теҳрондаги ўйин ҳақида
Ўзбекистон – Қирғизистон (1:0) учрашувидан кейин миллий жамоамиз етакчилари Элдор Шомуродов ва Жалолиддин Машарипов ЖЧ-2026га йўлланма олиш масаласида фикрларини билдиришди.

«Муҳим 3 очкога эга чиқиб, ЖЧ-2026 сари яна бир қадам ташладик. Кейинги Эронга қарши баҳс биз учун финалга тенг учрашув. Эрон билан баҳсда ютсак, ЖЧ-2026га чиқиш масаласини 99 фоизга ҳал қиламиз.
Пеналтидан фойдалана олмадим? Бу футболда бўлиб турадиган ҳолат. Муҳими ғалаба қозондик.
11 метрлик зарбани ижро этишимдан олдин Отабек Шукуров ва Жалолиддин Машарипов билан муҳокама қилдик, ўзи ярим жамоа пеналтидан гол ура олмаслигимни сезган экан. Ўзи пеналтини кам тепаман», - дейди Элдор Шомуродов.
Жалолиддин Машарипов Эронга қарши майдонга тушмаслиги ҳақида фикрини билдирди.
«Осон ўйин бўлмади. Яхши имкониятлардан фойдалана олмадик. Асосийси 3 очкога эга чиқдик.
Элдорни олдига бориб “пеналтини тепасанми ёки мен тепайми” дедим. У тепаман дегач, хўп дедим.
Эронга қарши ўйинда исталган футболчи майдонга тушишни истайди, ўзим ҳам ўша пайтда бекор йиқилдим. Энди Теҳронда ўйнай олмайман. Ҳозир ЖЧ-2026га 90 фоизга яқинлашдик», - деди Жалолиддин Машарипов.
«Муҳими – уч очкога эга чиқдик, «Озоди»да осон бўлмайди». Кападзе Қирғизистон устидан ғалаба, Элдорнинг зарбаси ва Машариповнинг ўйнамасдиги ҳақида
ЖЧ-2026 ҳал қилувчи саралаш босқич 7-тури доирасидаги Ўзбекистон – Қирғизистон (1:0) учрашувидан кейин Темур Кападзе ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Халқимизни бугунги ғалаба ва Наврўз байрами билан табриклайман. Бугун яхшироқ, чиройлироқ ютишимиз мумкин эди, аммо муҳими ғалаба. Қирғизистон ҳам яхши ўйнади, ҳимояланди. Улар айтарли вазият яратгани йўқ.
- Жалолиддин Машарипов сариқ карточка олса ўйнамаслигини биларди, аммо кўпчилик қўрққанидек симуляция учун огоҳлантирилиб, Эронга қарши ўйнамайдиган бўлди. Эрон футболини яхши биладиганлардан Остон Ўруновнинг ҳам ҳолати ҳам яхши эмас. Эрондаги муҳим учрашув олдидан бу вазиятдан қандай чиқиб кетмоқчисиз?
- Алиқулов жароҳат олди, кейин Ўрунов тайёр бўлмади. Остон келди, аммо ўйнай олмади. Ҳа, биларди, аммо футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Футбол ҳиссиётларга бой ўйин. Бу борада эҳтиёт бўлиш кераклигини уқтиргандик. Аммо таркибда ўйинчиларимиз бор, Жалолиддиннинг ўрнини таркибдаги бошқа ўйинчилардан бири билан тўлдирамиз. Ҳа, Машариповнинг йўқотилиши бошоғриқ бўлади, аммо вазиятдан чиқиб кета оламиз.
- Туркманистонга қарши ўйинда орттирилган жароҳатдан кейин кўп вақт ўйнамадингиз, аслида шунга ким айбдор эди?
Ҳожиакбар Алижонов: - Бу кимнингдир айби эмас. Туркманистонга қарши ўйиндан кейин Эрон билан ҳам икки тайм ўйнаганман. Кейинчалик «Пахтакор»да ҳам ўйинларда қатнашдим. Футболда жароҳатлар оддий ҳолат.
- Шомуродов пенальтидан фойдалана олмади. Негадир ўзбек футболида сўнгги пайтларда пенальтидан фойдаланиш муаммо бўлиб келмоқда. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?
- Бу муаммо эмас, руҳий жараён. Бугун пеналтини ёмон тепмади. Дарвозабонлар яхши ҳаракат қиляпти. Ўткир Юсупов ҳам бизни неча марта пенальтилардан қутқарган. Бундай индивидуал ҳолатлар бўйича гапириш қийин. Элдорда бугун босим йўқ эди, исталган бурчагига тепса бўларди. Балки урганимизда бошқачароқ бўларди. Умуман олганда, ўйинни йирик ҳисобда ютганимизда яхшироқ бўларди. Асосийси, баҳс бизнинг назорат остида ўтди. Балки гол урилганида кўпроқ урсак бўларди. Олдинда ўйнадик ва вазиятни кутдик. Менимча, рақибларда бирорта вазият бўлмади.
- Пеналтилар серияси ёки пеналтилар билан муаммолар бўлиб келган. Бу борада ишлар олиб бориляптими?
- Эътибор беряпмиз. Охири ўзим чиқиб пеналти тепаман, шекилли. Барча футболчилар машғулотлардан кейин қўшимча ишлашяпти. Элдор бошқа бурчакка ҳам тепиши мумкин эди. Яхши тепди ҳам, дарвозабон олиб чиқди. Буни камроқ муҳокама қилиш керак деб ўйлайман. Шунда муаммо бўлмаса керак, - деди Темур Кападзе матбуот анжуманида.
Мавзуга оид

17:11 / 24.03.2025
Машарипов Қирғизистон билан ўйинда рақибга қизил кўрсатилганини билмаганини айтди

05:16 / 07.03.2025
Европа Лигаси. Шомуродовнинг голи «Рома»га ғалаба келтирди ва бошқа натижалар

13:10 / 03.03.2025
«Барселона»дан яна голлар ёмғири, «МЮ»да яна мағлубият. Кун ўйинлари

20:35 / 01.03.2025