2024 йил мигрантлар учун энг ҳалокатли йилга айланди — Халқаро миграция ташкилоти
Ўтган йили бошқа мамлакатларга етиб боришга уринган камида 8 938 мигрант ҳалок бўлган. Уларнинг асосий қисми Осиё ва Африка давлатлари ҳисобига тўғри келади.

Фото: Reuters
2024 йилда бошқа мамлакатларга етиб боришга уринган камида 8 938 мигрант ҳалок бўлган. Халқаро миграция ташкилоти (IOM) ҳисоботига кўра, бу йиллик ўлим ҳолатлари бўйича рекорд даража бўлиб, мазкур кўрсаткич ўтган йилни энг ҳалокатли йилга айлантирган.
Ташкилот мутахассисларининг фикрича, келтирилган рақамлар якуний эмас ва «мигрантларнинг ҳақиқий ўлим ва бедарак йўқолиш ҳолатлари аслида анча кўп».
IOM ҳисоботида қайд этилишича, миграция йўналишида ҳалок бўлаётган инсонлар сони беш йилдан бери ошмоқда. Бундан олдинги антирекорд 2023 йилда ўрнатилган — ўшанда 8 747 киши ҳалок бўлган.
Ўтган йили ҳалок бўлган мигрантларнинг асосий қисми Осиё (2 778 нафар) ва Африка (2 242 нафар) ҳисобига тўғри келади. Ўрта Ер денгизини кесиб ўтишга уриниш орқали камида 2 452 нафар мигрант ҳалокатга учраган.
Таъкидланишича, мигрантлар ўлимига сабаб бўлаётган асосий омиллардан бири улар йўлда дуч келаётган зўравонлик ҳолатларидир. IOM қайд этган яна бир муаммо йўлга отланган мигрантларнинг ёнида ҳужжатлар йўқлиги ва уларга оид маълумотларни тўплаш имконияти мавжуд эмаслигидир, натажада, қурбонлар ёки бедарак йўқолганлар шахсини аниқлаш қийинчилик туғдирмоқда.
Мавзуга оид

20:33 / 16.03.2025
Суд Трампга XVIII асрдаги қонун ёрдамида мигрантларни депортация қилишни тақиқлади

00:48 / 06.03.2025
Австрия канцлери қочқинларининг ўз оилалари билан бирлашиш дастурини тўхтатиб қўйди

17:42 / 04.03.2025
Россия ишчи кучи танқислигини Мянмадан мигрантларни жалб этиш орқали қопламоқчи

16:57 / 26.02.2025