Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда ИИБ бошлиғи ўринбосари жиноий жазога тортилди
Боёвут тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Ҳасанбоев қўзғатилган жиноят иши доирасида гумонланувчиларга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламасликни ваъда қилиб, бу учун 10 минг АҚШ доллари олганида тезкор тадбирда ушланган. Суд жигар хасталигига чалингани учун унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлади.

Фото: Kun.uz
Боёвут тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари – жамоат хавфсизлиги бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Жаҳонгир Ҳасанбоевга суд ҳукми ўқилди. У пора олганликда айбланган.
Kun.uz ўрганган суд ҳужжатида келтирилишича, Жаҳонгир Ҳасанбоев 2005 йилдан Сирдарё вилояти ИИБ тизимида ишлаб келган. У 2024 йил май ойидан қамоққа олингунга қадар эса Боёвут тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Жаҳонгир Ҳасанбоев туман ИИБ тергов бўлими иш юритувидаги қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар ташкил этиш ҳолати билан боғлиқ жиноят иши доирасида гумонланувчиларга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламасликни таъминлаб беришни ваъда қилган. У ушбу “хизмати” учун 10 минг АҚШ доллари сўраган.
2024 йил 10 сентябр куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Гулистон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Жаҳонгир Ҳасанбоев келишилган 10 минг АҚШ долларини олганда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Жаҳонгир Ҳасанбоев судда айбига тўлиқ иқрорлик билдирган. У ушбу пулларни жигари касаллиги сабабли даволанишга ишлатмоқчи бўлганини, ёрдам бераман дея алдаб олганини, аслида ёрдам бериш нияти бўлмаганини айтган.
“10 минг АҚШ долларини Боёвут туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими иш юритувида бўлган жиноят иши юзасидан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланмаслигида ёрдам беришини айтиб, алдаб олганман. Аслида ҳеч қандай ёрдам бермоқчи эмасдим. Жигарим касаллиги сабабли ушбу пулларни даволанишга ишлатмоқчи эдим. Агарда жиноят иши доирасида гумонланувчи қамалмай қолса, унга мен ёрдам бердим деб пулларни олиб қолмоқчи, агарда қамалиб кетса ёки иш жиддийлашса, эплолмадим дея пулларни қайтариб бермоқчи бўлдим. Пулни бирон бир мансабдор шахс ёки ўзим билан бирга ишлайдиган ҳамкасбларим, терговчиларга бериш ниятим бўлмаган”, деган у ўз кўрсатмасида.
Суд ҳукми билан Жаҳонгир Ҳасанбоев Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “а, в” бандлари ҳамда 28,211-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган. Суд Ҳасанбоевда жигар хасталиги борлиги сабабли Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаган. Яъни унга 2 йил давлат иштирокидаги ташкилотларда ҳамда раҳбарлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил 8 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси берилган.
Айни шу суд ҳукми билан Баҳодир Мирзаев ҳамда Бекзод Ҳабибов ҳам судланган. Улар ҳам алоҳида ҳолатларда юқоридаги жиноят иши доирасида гумонланувчиларга танишлари орқали қамоқ эҳтиёт чораси қўлланмаслигини таъминлаб бериш учун пул талаб қилишган. Ушбу мақсадда Баҳодир Мирзаев 3 минг, Бекзод Ҳабибов эса 30 минг АҚШ доллари олганда тезкор тадбирда ушланган.
Суд ҳукми билан Баҳодир Мирзаевга 2,5 йил, Бекзод Ҳабибовга эса 5,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп ваъда қилган Patriot тизимларидан биринчиси Украинага етиб келди
Жаҳон | 19:40
-
«Йўқ, бу бино беш йил аввал қурилган» — АҚШ Марказий банки раҳбари Трампни «тузатди»
Жаҳон | 19:39
-
Касб эгаллаш учун интернет орқали бепул видеодарслар йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 19:31
-
“КАМАЗ” савдодаги пасайиш сабаб 4 кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда
Бизнес | 19:23
Мавзуга оид

14:40 / 21.07.2025
Россия мудофаа вазири собиқ ўринбосари ишида - пора бўйича яна 2 та эпизод

12:29 / 18.07.2025
Пластик карта орқали пора олган божхона инспектори ушланди

13:03 / 16.07.2025
Тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштиришни ваъда қилган тиббиёт ходими ушланди

07:28 / 16.07.2025