Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гулистон ИИБ ТБ талаби билан Санкт-Петербургда ҳибсга олинган ўзбекистонлик аёлни Россия прокуратураси қўйиб юборди
Опа-сингил ўртасидаги фуқаролик низоси жиноят ишига айлантирилиб, опага қидирув эълон қилинган. Санкт-Петербургда расман меҳнат фаолиятини олиб бораётган аёл маҳаллий полиция томонидан ушланиб 66 кун давомида ҳибсда сақланган.

Фото: saint-petersburg.ru
Гулистон ИИБ ТБ талаби билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ҳибсга олинган ўзбекистонлик аёл Россия прокуратурасининг қарори билан қўйиб юборилди. Бу ҳақда аёлнинг ўзи Kun.uz’га маълум қилди.
У Kun.uz’га тақдим этган Россия ҳуқуқ органи ҳужжатида келтирилишича, Россия Федерацияси Бош прокуратураси Ўзбекистоннинг ваколатли органига С.А.ни экстрадиция қилиш (топшириш)ни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган. Шу сабабли аёлни экстрадиция доирасида қамоқда сақлаш зарурати йўқолган ва у 66 кунлик тутқунликдан сўнг 2025 йил 13 февралда қўйиб юборилган.
Аёл 2024 йил 12 декабр куни ишлаб юрган жойи – Санкт-Петербург областининг Смоленский районида ушланиб, полиция ҳибсхонасига жойлаштирилганди.
Нима бўлганди?
Kun.uz суриштирувида маълум бўлишича, Гулистон шаҳрида яшовчи аёл шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, “ўзига тегишли бўлган, опасининг номидаги хонадон номига расмийлаштириб берилмаётганини маълум қилиб, ушбу хонадонни ўзининг номига расмийлаштириб беришда амалий ёрдам” сўраган.
ИИБ Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатган. Аёлга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланиб, қидирув эълон қилинади.
Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади
Спорт | 23:49 / 16.07.2025
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14 / 16.07.2025
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06 / 16.07.2025
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44 / 16.07.2025
Мавзуга оид

20:58 / 09.07.2025
Сирдарёда прокурор ўринбосари ушланди

14:11 / 04.07.2025
Санкт-Петербургда Бош ҳарбий-денгиз паради бекор қилинди

09:14 / 18.06.2025
“Айбсиз бўлса, нега яшириниб юрибди?” – Фарғона вилояти ИИБ ресторанга уюштирилган “маска-шоу”га изоҳ берди

19:26 / 17.06.2025