Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия қамоқхоналарида бўш жойлар кам қолгани маълум қилинди
Ҳозирда мамлакат қамоқхоналарида атиги 800 та бўш жой қолган. Расмийлар бу қисқа фурсатда тўлишини айтмоқда.

Фото: AP
Буюк Британия қамоқхоналарида атиги 800 та жой қолгани боис яқин ҳафталарда маҳбуслар жазони вақтинча сақлаш изоляторларида ўташга мажбур бўлади. Жазони ижро этиш хизмати ва Миллий полиция бошлиқлари кенгаши ўртасида бу борада келишувга эришилган, деб хабар бермоқда Sky News.
Ҳозирда Британия қамоқхоналарида 87 минг 556 нафар маҳбус сақланмоқда. Расмийларнинг таъкидлашича, бўш турган жойлар тезда тўлади, шу боис бир неча ҳафтага бўлса ҳам вақтинча сақлаш изоляторлари каби тегишли тартибда жиҳозланган муассасалар талаб этилади.
«Ҳимоя» операцияси номли келишув идоралар ўртасида 2006 йилда қамоқхоналарнинг тўлиб кетиш муаммосини фавқулодда ҳал этиш мақсадида имзоланган. Охирги марта ундан 2024 йил май ойида фойдаланилган эди. Ўтган йилнинг сентябрида Британия ҳукумати зўравонлик билан боғлиқ бўлмаган ва жазо муддатининг 40 фоизини ўтаб бўлган маҳбуслар сонини кескин қисқартиришни бошлаган. Аммо ушбу чора кутилганидек натижа бермади.
Ҳукумат 2031 йилга қадар 14 минг маҳбус учун янги қамоқхоналар қуришни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил август ойида Британия ўз маҳбуслари учун Эстония қамоқхоналарини ижарага олиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Буюк Британияда судяларга кичик жиноятларда айбланганларни қамоқ жазосига маҳкум қилмаслик тавсия берилган.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сурхондарёда бўғма ва кобра илонлар табиатга қўйиб юборилди
Жамият | 10:08
-
ЕИнинг янги санкциялари Россия нефти нархини 15 фоизга тушириши мумкин
Жаҳон | 10:03
-
ЕИ кенгаши Россияга қарши 18-санкция пакетини қабул қила олмади
Жаҳон | 09:51
-
Бакалавриат учун турдош йўналишлар рўйхати тасдиқланди
Ўзбекистон | 09:37
Мавзуга оид

07:20
Трамп сентябрда Буюк Британияга давлат ташрифи билан келади

07:30 / 15.07.2025
Лондонда Palestine Action ташкилоти тарафдорлари қўлга олинди

22:37 / 13.07.2025
Британияда самолёт ҳавога кўтарилиш вақтида ҳалокатга учради

22:19 / 10.07.2025