Жамият | 13:22
1504
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Nexia-3 пиёдалар йўлагидан ўтаётган фуқарони уриб юборди 

Тошкент шаҳар Сергели туманида Nexia-3 пиёдалар йўлагидан ўтаётган фуқарони уриб юборди. 

ЙҲХБ маълум қилишича, жорий йилнинг 13 март куни соат 14:00 ларда Сергели тумани Меҳригиё кўчасида содир бўлган. 1960 йилда туғилган, М.А. Nexia-3 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ натижасида пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид