Жамият | 11:31
8598
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 15 мингдан ортиқ кишининг шахсий маълумотларини йиғган жиноий гуруҳ ушланди

Тошкент шаҳрида пластиклардаги пул маблағлари ва шахсий маълумотларни қўлга киритиш билан шуғулланувчи Call-марказ фаолиятига чек қўйилди.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот технологиялари соҳасида жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир гуруҳ шахслар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган уйлардан бирини ижарага олиб, у ерда Call-марказ фаолиятини йўлга қўйгани аниқланди.

Улар фуқароларга сохта қўнғироқлар орқали фирибгарлик йўли билан уларни алдаб, мол-мулкларини талон-торож қилиш билан шуғулланиб келган. 

Ушбу жиноят гуруҳда икки нафар ташкилотчи ҳамда 20 га операторлар фаолият юритган. 

Ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчилардан 15 мингдан ортиқ фуқароларнинг абонент рақамлари, шахсга доир маълумотлари, гиёҳвандлик моддалари, 35 дона уяли алоқа воситаси, 10 дан ортиқ пластик карталар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-4-моддаси (Компютер ахборотини модификациялаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган.

Мавзуга оид