Ҳусийчилар Қизил денгизда АҚШ авиаташувчи кемасига ҳужум қилинганини билдирди
АҚШ Ямандаги ҳусийчилар позицияларини ўққа тутишда давом этмоқда. Ҳусийчилар ракета ва учувчисиз учоқлар билан жавоб ҳужумини амалга оширганини даъво қилмоқда.

Фото: AP / Scanpix
Яманнинг ҳусийчилар гуруҳи ўз жангчилари Қизил денгиздаги бир гуруҳ АҚШ ҳарбий кемаларига ҳаво ҳужуми уюштирганини даъво қилди. 16 март, якшанба куни АҚШнинг USS Harry S. Truman авиаташувчи кемаси ва унга ҳамроҳ бўлган ҳарбий кемаларга ҳужум уюштирилди, дея хабар бермоқда AFP ахборот агентлиги ҳусийчилар ҳарбий қаноти вакили Яҳё Сария баёнотига таяниб.
Ҳусийчиларнинг айтишича, ҳужумда 18 та ракета ва битта дрон ишлатилган. Бироқ, гуруҳ баёнотида кемаларга берилган зарбалар муваффақиятли ўтгани ҳақида маълумот берилмаган. Reuters ахборот манбаларига таяниб, Америка самолётлари 11 та дронни уриб туширганини хабар қилди. Ҳусийчилар томонидан учирилган ракета ҳавода портлади ва Яман ҳудудий сувларига қулади.
AFP хабарига кўра, авиаташувчи кемага эҳтимолий ҳужумдан олдин, Исроил ва Ҳамас гуруҳи ўзаро келишувга эришган 19 январдан буён минтақада ҳеч қандай ҳарбий амалиёт ўтказилмаган эди. Бироқ 11 март куни улар Исроил кемаларига яна ҳужумлар уюштириш билан таҳдид қилишди, чунки Исроил Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини киритишни тўхтатди.
Ҳусийчилар Исроилга алоқадор кемаларга янги ҳужумлар билан таҳдид қилди
Яманда ҳусийчилар Исроилга Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиш учун берган муддат тугаганидан кейин Исроил билан боғлиқ кемаларга ҳужумларни қайта бошлаш билан таҳдид қилишди. Бу ҳақда 12 март куни AFP агентлиги ёзган.
Агентлик томонидан келтирилган исёнчилар баёнотида улар Қизил ва Араб денгизлари, Боб ал-Мандеб бўғози ва Адан кўрфазида «барча Исроил кемаларининг ўтишига тақиқ»ни янгилаш ниятида экани айтилади.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олиши мумкин — ОАВ
Жаҳон | 00:43
-
Швейцария 30 мингдан ортиқ украиналикни қочоқ мақомидан маҳрум қилди
Жаҳон | 00:18
-
Тошкентдаги тунги клуб олдида фуқароларни калтаклаган эркак Қозоғистонда ушланди
Жамият | 23:57 / 17.03.2025
-
BYD электромобилларни 5 дақиқада қувватлаш имконини берадиган янги тизимни тақдим этди
Фан-техника | 23:25 / 17.03.2025
Мавзуга оид

13:23 / 12.03.2025
Ҳусийчилар Исроилга алоқадор кемаларга янги ҳужумлар билан таҳдид қилди

19:32 / 23.01.2025
Трамп ҳусийчиларни «террорчи ташкилотлар» рўйхатига қайтарди

15:32 / 23.01.2025
Ҳусийчилар 2023 йилда қўлга олинган кема экипажини озод қилди

10:51 / 20.01.2025