АҚШ Демократик партияси рейтинги ёрқин лидер йўқлиги сабабли энг паст даражага тушди
Демократлар машҳурлигининг пасайиши қисман партиянинг ўзида юқори даражадаги норозилик билан боғлиқлиги таъкидланмоқда.

Фото: Getty images
SSRS компанияси томонидан ўтказилган янги сўровга кўра, америкаликлар орасида Демократик партияни маъқуллаш рейтинги рекорд даражада пасайди — 29 фоиз. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Шу тариқа, рейтинг Доналд Трампнинг биринчи президентлик муддати якунланган 2021 йил январь ойидан буён 20 фоизга тушиб кетди. Сўровга кўра, Республикачилар партиясининг рейтинги ҳозир 36 фоизни ташкил этади.
Демократлар машҳурлигининг пасайиши қисман партиянинг ўзида юқори даражадаги норозилик билан боғлиқ. Демократлар ва уларга мойил мустақил сиёсатчиларнинг атиги 63 фоизи уларга рағбат билдирмоқда. Жо Байден президентлиги бошланганида бу 81 фоиз, Трампнинг иккинчи президентлик даври арафасида 72 фоиз эди.
Шу билан бирга, демократлар тарафдорларининг 52 фоизи партия раҳбарияти нотўғри йўлдан бормоқда, деб ҳисоблайди.
Аксарият демократлар ва демократларга мойил мустақил сиёсатчилар демократлар Конгресс ва Сенатдаги кўпчилик республикачилар билан ҳамкорлик қилишдан кўра, биринчи навбатда, республикачилар кун тартибига қарши курашиш учун ишлаши керак, деб ҳисоблайди. Бу 2017 йил сентябрида демократларнинг 74 фоизи республикачилар билан ишлашни маъқул кўрган Трампнинг биринчи муддатидан бошлаб партия позициясида сезиларли ўзгаришлар бўлди.
Америкаликларнинг қарийб ярми Демократик партия ҳам, Республикачилар ҳам ҳаддан ташқари экстремал қараш ва сиёсатга эга, бироқ халқчил эмас, деб ҳисоблайди. Бу америкаликларнинг аксарияти (56 фоизи) Демократик партия позицияларини халқчил деб атаган 2022 йилдан бери катта ўзгаришдир.
Сўров шунингдек, Демократик партияда етакчилик борасида зиддият борлигини кўрсатди. Қайси демократ лидер партиянинг асосий қадриятларини энг яхши ифодалайди, деган саволга Демократлар тарафдорларининг 10 фоизи Нью-Йорк вакили Александрия Окасио-Кортесни, 9 фоизи собиқ вице-президент Камала Ҳаррисни, 8 фоизи Вермонт штати сенатори Берни Сандерсни ва 6 фоизи Вакиллар палатасида озчиликлар етакчиси Ҳаким Жеффрисни номлаган. 30 фоиздан ортиғи бирор номни айта олмади.
Мавзуга оид

00:43
АҚШ Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олиши мумкин — ОАВ

22:02 / 17.03.2025
Трамп ҳусийлар туфайли Эронга «даҳшатли оқибатлар» билан таҳдид қилди

19:25 / 17.03.2025
АҚШ ва Мексика чегарасида ноқонуний тухум савдоси кескин ошиб кетди

16:44 / 17.03.2025