Жаҳон | 21:05 / 16.03.2025
2332
2 дақиқада ўқилади

Коста-Рика кўчиб ўтиш энг осон бўлган мамлакат дея тан олинди

InterNations сўровида иштирок этган респондентларнинг 45 фоизи Коста-Рика маданиятига мослашишни жуда осон деб ҳисоблаган.

Фото: Wikipedia

Коста-Рика энг дўстона ва кўчиб ўтиш энг осон бўлган давлат сифатида тан олинди. InterNations ўтказган сўровга кўра, ушбу мамлакат иккита асосий йўналишда биринчи ўринни эгаллади ва қолган барча омиллар бўйича топ-10 ликка кирди.

Тадқиқот давомида дунёнинг 53 та давлатидан камида 50 нафар экспат иштирок этган. Коста-Рикага кўчиб ўтган одамларнинг аксарияти (83 фоизи) бу ерда ўзларини уйдагидек ҳис қилишлари ва жуда яхши кутиб олинганликларини (88 фоиз) билдирган.

Респондентларнинг 45 фоизининг таъкидлашича, маҳаллий маданиятга мослашиш жуда осон. Бундан ташқари, сўровда иштирок этган экспатлар маҳаллий аҳолини дунёдаги энг меҳмондўст деб ҳисоблаган.

Индексда иккинчи ўринни Мексика эгаллади, у «дўст топиш» категориясида етакчилик қилмоқда. Ушбу категория доирасида экспатларнинг ижтимоий ҳаётидан қанчалик мамнунлиги, янги уйларида дўстлар орттирган ёки орттирмагани ва маҳаллий аҳоли орасида янги танишлар топиш қанчалик осонлиги баҳоланган.

Топ-3 учликка Филиппин якун ясаган. Ушбу мамлакат сўровдаги омилларнинг ҳеч бирида 6-ўриндан пастга тушмаган.

Экспатлар учун кўчиб ўтиш энг қийин бўлган мамлакатлар сифатида Кувайт, Норвегия ва Германия қайд этилган.

Мавзуга оид