Ўзбекистон | 15:16 / 16.03.2025
22149
2 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Полковник Санжар Жабборов Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди

Фото: ИИВ

Ички ишлар вазири иштирокида халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ташкил этилди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Сессиянинг асосий кун тартибига кўра, ташкилий масала кўриб чиқилди. Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган полковник Санжар Жабборов Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Санжар Жабборов 2022 йилдан бери Сирдарё ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди, ундан олдин эса Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида эса 2021 йилда бери Аюбхон Раҳматуллаев ишлаб келаётган эди. У жорий йилнинг 11 март куни ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Аввалроқ полковник Абдумажид Шермуҳаммедов Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи бўлгани тўғрисида хабар берилганди. У тайинловга қадар Юнусобод тумани бўйича ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!