Литва НАТО ядро қуролини ўз ҳудудида жойлаштиришга тайёр
Литва мудофаа вазири мамлакат конституциясини ядровий қуролга эга бўлишига рухсат бериш учун ўзгартиришга тайёр эканини айтди.

Фото: AP
Литва, агар НАТО иттифоқчилари ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштиришни таклиф қилса, конституциясини ўзгартириш масаласини кўриб чиқишга тайёр. "Биз Литвада ядро қуролини ёки унинг таркибий қисмларини жойлаштириш бўйича реал режалар келиб тушса, конституцияни ўзгартириш масаласини кўриб чиқишимиз мумкин", деди мамлакат мудофаа вазири Довиле Шакалене 14 март, жума куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Литва Конституциясининг 137-моддаси ушбу давлат ҳудудида оммавий қирғин қуроллари ва хорижий ҳарбий базаларни жойлаштиришни тақиқлайди. Бироқ, ҳали ҳеч ким Вилнюсда ядровий қуролни жойлаштиришни таклиф қилмаган, деди Шакалене.
Литва кассетали ўқ-дорилар бўйича конвенциядан расман чиқди
Литва ушбу турдаги қуролларни ишлаб чиқариш, фойдаланиш ва топширишни тақиқловчи кассетали ўқ-дорилар тўғрисидаги конвенциядан расман чиқди, деб хабар берди Литва миллий радио ва телевидениеси (LRT) 6 март куни.
Халқаро шартномадан чиқиш ҳақидаги қарор Литва парламенти томонидан 2024 йилнинг ёзида қабул қилинган эди. Кейинчалик, Литва ҳукумати БМТга зарур ҳужжатларни юборди ва шу билан конвенциядан чиқиш тартибини бошлади.
Кассетали ўқ-дорилар тўғрисидаги конвенция 2010 йилда кучга кирган, бироқ қатор давлатлар, жумладан, АҚШ, Россия ва Хитой ҳали унга аъзо бўлмаган.
Мавзуга оид

21:39 / 28.04.2025
Россия Европа билан чегарадаги ҳарбий қисмларини кенгайтирмоқда

15:31 / 16.04.2025
Европа Иттифоқи майда тангалардан воз кечмоқда

08:40 / 16.04.2025
НАТО бош котиби Одессада: Украинани қўллаб-қувватлаш давом этади

20:56 / 08.04.2025