Мутахассис гаджетлар кўз саратонига олиб келиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Отабек Икромов мобил телефонлар ва бошқа гаджетлар инсон кўриш аъзоси нурланиши ва онкологик касалликларга олиб келмаслиги исботланганини билдирган. Шу билан бирга, гаджетлардан узлуксиз фойдаланиш алалоқибат турли хасталикларга, жумладан, кўз ўсмасига олиб келиши мумкинлиги ҳам истисно этилмайди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда болалар орасида кўз саратони билан касалланиш ҳолатлари ошгани ва бунга улар кўп вақтини сарфлайдиган гаджетлар сабаб бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори Отабек Икромовдан бу қанчалик тўғри экани ҳақида сўради.
— Асосий масалага тўхталишдан олдин онкологик касалликлар ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан бирига айланиб бораётганини айтиш жоиз, — дейди мутахассис. — Буни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумоти ҳам тасдиқлайди. Яъни онкология ташхиси қўйилгандан кейинги бир йил давомида ҳар учинчи бемор оламдан ўтар экан. Кўриниб турибдики, масала чиндан ҳам жиддий.
Сўнгги 10 йилликда ўсма касалликлари сезиларли даражада кўпайди, шу жумладан, кўриш аъзосининг онкологик хасталиклари ҳам. У умумий ўсма касалликларининг бир фоизини ташкил этиши бизни хотиржам қилмаслиги керак. Негаки, бугун дунёда ҳар 100 минг кишига салкам 4 та шу турдаги касаллик тўғри келади.
Энди асосий масалага ўтамиз. Кўз ўсма касалликларининг ортишида доимий ҳамроҳимизга айланиб бораётган гаджетларнинг улуши каттами? Германиянинг Эссен университети мутахассислари бу саволга йўқ, деб жавоб берган.
Гап шундаки, улар 2020 йилда COVID-19 пандемияси муносабати билан ўтказган илмий тадқиқот давомида мобил телефонлар ва бошқа гаджетлар инсон кўриш аъзоси нурланиши ва онкологик касалликларга олиб келмаслиги исботланди.
Кўз саратонига олиб келадиган асосий омиллар қуйидагилардан иборат:
- ирсий хасталиклар
- экологиянинг зарарли таъсири
- айрим вирусли касалликлар
Аммо, болалар, айниқса, уларнинг ота-оналари гаджетлар кўз саратони касаллигига умуман сабаб бўлмас экан, дея хотиржамликка берилмасликлари керак.
Гаджетлардан узлуксиз фойдаланиш алал-оқибат турли хасталикларга, жумладан, кўз ўсмасига олиб келиши мумкинлигини тушуниш учун соҳа мутахассиси бўлиш шарт эмас.
Кейинги пайтда «қуруқ кўз» синдроми сезиларли даражада кўпайиб бораётгани ҳам барчамизни ҳушёр торттириши зарур.
Шулардан келиб чиқиб, офталмологларнинг кўрсатмасига амал қилиш, болалар кунига 2 соатдан ортиқ гаджетлар билан шуғулланишига йўл қўймаслик, иш жараёни компютер билан боғлиқ бўлган инсонларга эса кўз устки қисмини намлантирувчи махсус препаратлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Умуман олганда, ҳозирги ахборот технологиялари даврида гаджетлардан фойдаланмасликнинг иложи йўқ. Аммо меъёрни билиш ва шунга амал қилиш ўзимиз ва саломатлигимиз учун зарур.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Жаҳон | 00:22
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
-
Канаданинг янги бош вазири қасамёд келтирди
Жаҳон | 23:29 / 14.03.2025
-
Озода Нурсаидова клипи жараёнида авария бўлган актриса Туркияда операция қилинади — воқеа тафсилотлари
Жамият | 23:03 / 14.03.2025
Мавзуга оид

13:58 / 16.05.2023
Samsung 26 июлда янги гаджетлари тақдимотини ўтказади

22:10 / 21.04.2023
Экрансиз, лекин сунъий идрокка эга «келажак смартфони» тақдим этилди

17:00 / 09.04.2022
Баъзан телефонингизда футбол, кино, сериал, концертларни томоша қиласизми ? Ундай бўлса сиз учун рад этишингиз қийин бўлган таклиф. Шунчаки ҳайратда қоласиз!

19:56 / 24.03.2021