Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди
Абдуллоҳ Маккий Муслиҳ Ар-Руфоий террорчи гуруҳга қарши курашаётган АҚШ бошчилигидаги коалиция кўмагида Ироқ разведка ходимлари томонидан йўқ қилинди.

Фото: AP
Ироқ бош вазири Муҳаммад Ас-Суданий разведка хизматлари томонидан ИШИД етакчиси йўқ қилинганини маълум қилди.
Абу Хадича ал-Ироқий номи билан танилган Абдуллоҳ Маккий Муслиҳ Ар-Руфоий террорчи гуруҳга қарши курашаётган АҚШ бошчилигидаги коалиция кўмагида Ироқ разведка ходимлари томонидан ўлдирилган.
Ироқ бош вазири сўзларига кўра, Ар-Руфоийи террорчи гуруҳ раҳбари ўринбосари лавозимини эгаллаган. Ас-Суданий уни «энг хавфли жангари» деб атади. Террорчи Ироқ ғарбидаги Анбар вилоятига берилган ҳаво ҳужумида йўқ қилинган.
2021 йил январида Абу Ясир ал-Исовий ироқлик ҳарбийлар томонидан йўқ қилинганидан сўнг, Ар-Руфоий ИШИД бўлимига раҳбарликни қўлга олган. У ёшлигида террорчи ташкилотга қўшилган, ҳибсга олинган ва террорчиликда айбланиб қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бироқ қочишга муваффақ бўлган ва террорчилик фаолиятини давом эттирган.
Ўтган йилнинг май ойида АҚШ Марказий қўмондонлиги Сурияда ИШИД террорчи гуруҳининг юқори мартабали аъзоси Усома Жамол Муҳаммад Иброҳим ал-Жанабий ўлдирилгани ҳақида хабар берган эди. Октябрь ойида Ироқ бош вазири мамлакат ҳудудида «Ироқ амири» ўлдирилганини эълон қилди.
Мавзуга оид

17:24 / 03.02.2025
Швеция Қуръонни ёқиб юборган Момика ўлимида гумон қилинганларни озод этди

17:34 / 31.01.2025
Туркия остида ер қобиғидаги улкан ёриқ топилди

16:28 / 08.01.2025
Янги Сурияда террорчи ташкилотларга ўрин йўқ – Эрдўған

21:05 / 24.12.2024