ЙҲХББ Рамазон ойи муносабати билан фуқароларга мурожаат қилди
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида фуқароларга мурожаат билан чиқиб, улардан яқин ҳудудлардаги масжидларга пиёда келишни сўради.
ЙҲХББ мурожаатида айтилишича, ҳозирги кунда бутун Ўзбекистон бўйлаб ЙПХ ходимлари таровиҳ намози ўқилаётган пайтда масжидлар атрофида йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишламоқда.
“Ҳурматли юртдошлар! Рамазон ойи муносабати билан йўлларда тирбандликлар вужудга келишининг олдини олиш, масжидларга ибодатга келувчиларга ноқулайликлар келтириб чиқармаслик учун яқин ҳудудлардаги масжидларга имкон қадар пиёда келишингизни, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни ЙПХ ходимларининг йўлларда хавфсизликни таъминлаш жараёнида қўядиган талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз. Миллий қадриятларимиз, кўп минг йиллик анъаналаримизни ҳурмат қилган ҳолда йўлларда хушмуомала бўлайлик. Бир-биримизни авайлайлик. Муқаддас Рамазон ойи барчангизга муборак бўлсин”, дейилади мурожаатда.
Мавзуга оид

09:13 / 11.03.2024
Рўза тутганларга тўғри овқатланиш билан боғлиқ муҳим тавсиялар

21:35 / 10.03.2024
Қийин Рамазон. Муқаддас ой вақтида Қуддусда вазият кескинлашиши мумкин

21:30 / 08.03.2024
Рамазон ойини юқори савияда ўтказиш, диний-маърифий, маданий қадриятларни улуғлаш чора-тадбирлари белгиланди

18:39 / 27.02.2024