Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ҳазм қилишни яхшилайди, одамни тўқ тутади” – нишолда қандай тайёрланади?
Марғилонлик Анвар ота Исмоилов учун қўли-қўлига тегмайдиган кунлар аллақачон келган. Муборак Рамазон ойида қандолатчи бошқа ишини йиғиштириб, нишолда тайёрлашга ўтади. Тайёрлаган нишолдалари водий вилоятларидан ташқари Тошкент ва қўшни Қирғизистонда сотиляпти.

Қандолатчи отахон нишолда нима учун Рамазон ойида истеъмол қилиниши-ю, қандай тайёрланиши ҳақида сўзлаб берди:
“Нишолда тайёрлашни 10 яшарлигимдан бошлаганман. Бу ҳунарни раҳматли отам ўргатган. Рамазонда нишолда бежиз истеъмол қилинмайди. Ошқозонни тўқ тутади, танага фойдали. Ҳазм қилишда ошқозонга кўп ёрдам беради бу неъмат. Умумий қилиб айтганда, нишолда табиий оқсил ҳисобланади. Нишолданинг таркиби шакар, етмак томири, тухумдан иборат. 10 кг нишолда тайёрлаш учун 10 кг шакар, 3 чинни косада етмак томири суви ва 10 дона тухум сарфланади. Етмак томирини қайнатиб олиб сариғидан ажратилган тухум оқи билан қўшиб, мис идишга солинади ва суюқлик махсус беҳи дарахти шохидан тайёрланган чилчўп билан урилади. Кўпиклар катталашгач, унга қиём солинади. Маълум бир жараёндан ўтган масаллиқлар жамланмасидан нишолда пайдо бўлади.
Техника асрида яшаяпмиз. Авваллари нишолда фақат чилчўп билан уриб тайёрланар эди. Энди эса турли дастгоҳлар чиқиб кетди. Кўпчилик шу дастгоҳга ўтиб олган ҳозир. Лекин чилчўпда уриб тайёрланган нишолда таъми барибир бошқача бўлади.
Нишолдаларимиз Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент, ҳатто қўшни республикаларга ҳам улгуржи нархларда сотиляпти. 60 ёшни қарши оляпман. Яратган муборак Рамазон ойида куч-қувват бериб турибди. Нишолдалар тайёрлаб, халқимиз дуосини олиб юрибмиз, шукрлар бўлсин”, дейди Анвар Исмоилов.
Сарвар Зиёев,
Kun.uz
Оператор ва монтажчи – Сардор Мамиров.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Махсус хизмат: Германияда Россиянинг жосуслик уринишлари кўпайди
Жаҳон | 07:24
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
Мавзуга оид

14:18 / 13.07.2025
Марғилонда Gentra кўчада ўйнаб ўтирган ёш болани босиб кетди

17:40 / 15.04.2025
Фарғонадаги «заправка»да Matizʼга ўрнатилган газбаллони портлаб кетди

17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти

15:16 / 24.11.2024