Жаҳон | 11:44 / 08.03.2025
3574
1 дақиқада ўқилади

Россия Доброполени ўққа тутди: камида 4 киши ҳалок бўлди

Россия қўшинлари Украинанинг Донецк областидаги Доброполе шаҳрига зарба берди. Камида тўрт киши ҳалок бўлди, 18 киши яраланди, дея хабар берди маҳаллий ҳукумат. Доброполе фронт чизиғидан 20 км узоқликда жойлашган.

Фото: ДСНС

Россия армиясининг Украинанинг Донецк областидаги Доброполе шаҳрига берган зарбаси оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, 18 киши яраланди. Бу ҳақда област ҳарбий маъмурияти бошлиғи Вадим Филашкин 8 март, шанбага ўтар кечаси Telegram-каналида маълум қилди.

«Тунда россияликлар шаҳарга учта зарба беришган. Дастлабки маълумотларга кўра, тўртта кўп қаватли уй зарар кўрган», — деб ёзади расмий. У кўп қаватли уйдаги ёнғин суратини эълон қилди.

Урушдан олдин Доброполеда 30 мингга яқин одам яшаган. Шаҳар ҳозирда шиддатли жанглар олиб бораётган Покровскдан 20 км шимолда жойлашган.

Мавзуга оид