Ўзбекистон | 11:00 / 08.03.2025
1609
2 дақиқада ўқилади

Asialuxe Travel – Expedia Group билан стратегик ҳамкорликка эга Марказий Осиёнинг биринчи туроператори

Берлинда бўлиб ўтган ITB 2025 халқаро туризм кўргазмасида Asialuxe Travel ва Expedia Group Марказий Осиёда туризмни ривожлантиришга қаратилган стратегик ташаббусларни тақдим этди. Асосий эътибор туристик хизматларни кенгайтириш, банд қилиш жараёнини рақамлаштириш ҳамда саёҳат саноатида илғор технологияларни жорий этишга қаратилди.

Фото: Asialuxe Travel

Asialuxe Travel компанияси Американинг Expedia Group платформаси билан бир йилдан бери муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ушбу ҳамкорлик сайёҳларга бутун дунё бўйлаб минглаб авиачипта, меҳмонхона ва турлардан фойдаланиш имконини тақдим этяпти. Бу вақт ичида ҳамкорлик сервис сифатини ошириш ва туристик таклифларни кенгайтиришга ёрдам бериб, ўз самарадорлигини исботлади.

Ҳамкорлик мустаҳкамланиши муносабати билан компаниялар махсус EXPEDIAASIA промокодини ишга туширишди. Ушбу код Asialuxe.uz сайтида саёҳат банд қилишда қўшимча чегирма тақдим этади.

«Expedia Group билан бир йиллик ҳамкорлик давомида туристик сервис янги босқичга чиқди. Ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамлангани шарофати билан мижозларимизга кўпроқ фойдали имкониятлар ва қулай ечимларни тақдим этишга тайёрмиз», – дея таъкидлади Asialuxe Travel вакили.

Asialuxe Travel ҳақида

Asialuxe Travel – Ўзбекистоннинг йирик туристик оператори. Компания сайёҳларга турли тоифадаги меҳмонхоналар, гуруҳли ва индивидуал экскурсиялар ҳамда хилма-хил туристик хизматларни тақдим этади.

Expedia Group ҳақида

Expedia Group – саёҳат банд қилиш бўйича АҚШнинг йирик онлайн платформаси. Компания экотизимида Expedia, Hotels.com, Orbitz, Travelocity каби брендлар бор. Expedia Group илғор технологик ечимлар, қулай банд қилиш сервислари ва туристик хизматларнинг кенг танловини таклиф қилиб, бутун дунё бўйлаб миллионлаб сайёҳларга энг яхши таклифларни топиш ва банд қилиш имконини беради.

Мавзуга оид