Ўзбекистон | 15:00 / 06.03.2025
3446
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Янги уй харидида нималарга эътибор қаратиш керак? “Nur hayot” уйлари мисолида

Бугунги кунда Тошкентда қурилиш компаниялари билан боғлиқ муаммолар кўпайиб бормоқда. Одамлар ўзларига ишонч билан сотиб олган уйларининг ўз вақтида қуриб топширилмаслиги ва сифатсизлиги сабабли муаммоларга дуч келмоқда. Бу эса аҳолининг қурилиш соҳасига бўлган ишончини анча туширган. Қурилиш секторининг янада ривожланиши ва аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш учун ушбу муаммоларни бартараф этиш муҳим аҳамиятга эга.

Хўш, уй олишда нимага эътибор бериш керак? Тошкентдаги “Nur hayot” қурилиш компанияси уйлари мисолида буни кўриб чиқиш мумкин.

Уй учун пул тўлашдан аввал текшириладиган ҳужжатлар: қурилиш ер майдонини ажратиш бўйича ҳоким қарори ёхуд аукцион ёки тендерда ютиб олингани ҳақида ҳужжат бўлиши лозим. Қурилишни амалга оширишга рухсат берувчи ҳужжатлар, яъни шаҳарсозлик Кенгашининг хулосаси, экспертизадан ўтказилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда Қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси (ГАСН)нинг рухсатномаси олинган бўлиши шарт. Агар олаётган уйингиз 12 қаватдан кўп қаватли бўлса, унда Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги Зилзилабардошлик институтининг ижобий экспертиза хулосаси ҳам бўлиши керак.

“Nur hayot” уйлари қурилиши бошланишидан олдин ушбу ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштирилган, эксперт текширувлари ўтказилган. Компания уйлари газоблокдан қурилади, иссиқлик изоляцияси билан таъминланади, таъмирланган, яшаш ҳолатига тайёр ҳолатда, яъни:

-8 см сифатли эшик-ромлар;

-24/7 режимида қўриқлаш хизмати;

-сифатли сантехника жиҳозлари;

-ишончли иситиш тизими;

-хавфсиз лифтлар;

-яшил ҳудуд;

-узлуксиз сув ва энергия таъминоти билан топширилади.

Албатта, сифат ва кафолатнинг нархи арзон турмайди, аммо компания ўз мижозлари учун ҳамёнбоп нархларни тақдим этади. Тайёр ҳолатдаги хонадонларнинг ўртача нархи қайси қаватда жойлашганига қараб 1 квадрат метрини 11 500 000 сўмдан 13 000 000 сўмгача харид қилиш мумкин. Шунингдек, мунтазам чегирмалар ва бонуслар билан харидорларга имкониятлар яратилади.

Ҳудудда 29 та объектда 2314 та хонадон барпо этилмоқда, мажмуанинг 1-қаватидан дўкон харид қилган тадбиркорларга унинг пастки қавати ҳам бонус сифатида қўшиб берилади.

 📞 Мурожаат учун: +998781475050

👨‍ Админга ёзиш

📍 Манзилни кўриш

Telegram | InstagramFacebook | Youtube | Website

Реклама ҳуқуқи асосида