Ўзбекистон | 15:20 / 05.03.2025
1769
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низом тасдиқланди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг «Қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди.

Фото: Getty Images

Андеррайтинг – эмитентнинг қимматли қоғозларини чиқарилишини ташкиллаштириш ва/ёки кафолатли жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш фаолияти.

Андеррайтер томонидан қимматли қоғозларни кафолатли жойлаштириш турлари қуйидагилардан иборат:

  • тўлиқ кафолатли жойлаштириш – чиқарилган барча қимматли қоғозларнинг жойлаштирилиши;
  • қисман кафолатли жойлаштириш – чиқарилган қимматли қоғозларнинг 10 фоиздан кам бўлмаган қисмининг жойлаштирилиши.

Эмитент ва андеррайтер ўртасидаги қимматли қоғозларни жойлаштириш жараёнидаги ўзаро муносабатлар шартнома билан белгиланади.

Шартноманинг мажбурий шартлари:

  • қимматли қоғозларни жойлаштириш шартлари ва андеррайтинг хизматининг хусусияти;
  • эмитент ва андеррайтер (бирлашма) ўртасида қимматли қоғозларни жойлаштириш жараёнида ўзаро муносабатларнинг шартлари ва тартиби;
  • эмитент билан андеррайтер (бирлашма) ўртасида қимматли қоғозларни жойлаштиришдан кейинги ўзаро муносабатларнинг шартлари ва тартиби (иккиламчи бозорда жойлаштирилган қимматли қоғозларни андеррайтер (бирлашма) томонидан қўллаб-қувватлаш);
  • андеррайтинг хизматлари учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби;
  • қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар.

Қимматли қоғозларни жойлаштириш жараёнида андеррайтер томонидан қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

  • инвесторлар учун аҳамиятга эга бўлган ахборотни лозим даражада ошкор қилмасдан туриб андеррайтинг хизматларини амалга ошириш;
  • қимматли қоғозлар бозорининг алоҳида бир иштирокчиларига ёки инвесторларга бошқаларга нисбатан имтиёзли ҳуқуқларни тақдим этиш, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
  • эмитент билан тузилган шартноманинг шартларини бажармаслик, лозим даражада бажармаслик ва (ёки) ўз вақтида бажармаслик;
  • эмитентга, бирлашма бўйича ҳамкорларига ёки инвесторларга зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлар.

Мавзуга оид