Ўзбекистон | 20:12 / 05.03.2025
12162
1 дақиқада ўқилади

Ангрендаги кўмир конида «БелАЗ» ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

Тоғ жинсларини тўкиш вақтида «БелАЗ» ағдарилиб кетган ва ёнғин рўй берган. Ҳайдовчи шифохонада вафот этган.

«Ўзбеккўмир» АЖ «Ангрен» кўмир конида содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 5 март куни соат 10:15 ларда «Ангрен» кўмир конида «БелАЗ» русумли автоағдаргич тоғ жинсларини тўкиш вақтида орқага сирпаниб, ағдарилиб кетган ва ёнғин рўй берган.

«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти ўт ўчирувчилари воқеа жойига тезлик билан етиб келган ва ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида оғир тан жароҳати олган ҳайдовчи А.Аҳмаджоновга корхона тиббий бўлим ходимлари томонидан биринчи ёрдам берилган ва у шошилинч равишда шаҳар марказий шифохонасига етказилган. Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, ҳайдовчи шифохонада вафот этган.

Ҳозирда кўмир конида рўй берган ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид