Диний ташкилотлар ва давлат органлари ўзаро бир-бирининг фаолиятига аралашмайди
“Ўзбекистонда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Фото: Kun.uz
Концепцияга кўра, диннинг давлатдан ажратилганлиги принципи диний ташкилотлар ва давлат органлари ўзаро бир-бирининг фаолиятига аралашмаслиги, давлат диний ташкилотлар зиммасига давлатнинг бирор-бир вазифаларини юкламаслиги, диний ташкилотларнинг давлат функцияларини амалга оширишига йўл қўймаслигига оид қоидаларни назарда тутади.
Ушбу принцип диний қарашлардан қатъи назар, конституциявий ҳуқуқий тизим (ҳуқуқ нормалари ва уларни қўллаш), демократия, дунёвийлик, эркинлик, тенглик, инсонпарварлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик, инсон ҳуқуқлари ғояларига таянади.
Ўзбекистонда диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат, жумладан:
- жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқейидан қатъи назар, фуқароларнинг эркинлигини ва қонун олдида тенглигини таъминлаш ҳамда конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари камситилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш;
- кўп миллатли ва кўпконфессияли Ўзбекистон халқининг бирлиги ва бирдамлигини, урф-одатларига нисбатан ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш, уларнинг ривожланиши учун тенг шарт-шароитлар яратиш;
- фуқароларнинг ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этиши учун тенг ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш;
- фуқароларнинг динга муносабатидан қатъи назар, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаган ҳолда, уларнинг виждон эркинлигига бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш;
- давлат ўзининг ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишида конституциявий нормаларга мувофиқ дунёвийликка таяниш;
- жамиятда диний бағрикенглик ва қонунийликни қарор топтириш борасида фуқароларнинг фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш бўйича изчил чора-тадбирларни амалга ошириш.
Мавзуга оид

14:03 / 27.02.2025
Диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосий вазифалари белгиланди

21:09 / 26.02.2025
Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси тасдиқланди

14:12 / 18.02.2025
Ўзбекистонда 13 мингдан ортиқ хорижлик талаба таҳсил олаётгани айтилди

17:31 / 28.11.2024