Трамп Зеленскийни диктатор деб атаганига «ишонмаяпти»
«Мен шундай дедимми? Ишонмайман», — дея жавоб берди АҚШ президенти Truth Social платформасидаги пости ҳақидаги саволга, у Володимир Зеленский «сайловларсиз диктатор» эканлигини ёзганди.

Фото: Yuri Gripas/Pool via CNP/AdMedia/picture alliance
Доналд Трамп 27 феврал, пайшанба куни Володимир Зеленский «диктатор» экани ҳақидаги аввалги фикридан қайтди. «Мен шундай дедимми? Ишонмайман. Кейинги савол», — деб жавоб берди АҚШ президенти Оқ уйда Британия бош вазири Кир Стармер билан учрашувда журналистнинг саволига.
19 феврал куни Трамп ўзининг Truth Social платформасидаги постида Украина президенти ўз мамлакатида «сайлов ўтказишдан бош тортгани» учун «сайловларсиз диктатор» эканини ёзган. «Зеленский шошилса яхши бўлади, акс ҳолда унинг мамлакати қолмайди», деб қўшимча қилди Америка раҳбари. Ўша куни Доналд Трамп Майамидаги митингда нутқ сўзлаб, бу баёнотни такрорлади.
24 феврал куни АҚШ президенти Владимир Путинни диктатор деб аташ мумкинми, деган саволга жавобан: «Мен бундай сўзларни ўйламасдан туриб ишлатмайман», деди ва Россия раҳбарини бундай деб атамади.
Трампнинг баёнотлари танқид қилинди
Оқ уй раҳбарининг баёнотлари Украинада ҳам, хорижда ҳам танқид қилинди. Хусусан, Германия канцлери Олаф Шолц АҚШ президентининг сўзларини «хато ва хавфли» деб атади. «Ҳақиқат шуки, Володимир Зеленский Украина давлатининг қонуний сайланган раҳбари ҳисобланади. Уруш шароитида тўғри сайловлар ўтказишнинг иложи йўқлиги Украина Конституцияси ва сайлов қонунчилиги қоидаларига тўғри келади. Ва бунинг аксини даъво қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», — дея таъкидлади Германия ҳукумати раҳбари.
Еврокомиссия Трампнинг Зеленскийга оғзаки ҳужумига изоҳ берди: «Бизда бу масала бўйича аниқ позиция бор: президент Зеленский эркин, адолатли ва демократик сайловларда қонуний равишда сайланган. Украина демократик давлат, Путин Россияси эса ундай эмас». Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, шунингдек, Володимир Зеленский «тўғри ўтказилган сайловлардан сўнг ўз лавозимида» эканлигини тасдиқлади.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Андижон халқаро аэропортида аэродром реконструкциясининг биринчи босқичи якунланди
Ўзбекистон | 16:16
-
Ўзбекистон Россия билан ЖСТга аъзолик йўлидаги “ҳал этилмаган масалалар”ни муҳокама қилди
Иқтисодиёт | 16:14
-
Бундесвер ўзининг биринчи ҳудудий мудофаа бўлинмасини ташкил қилди
Жаҳон | 15:32
-
Германиянинг Украинага ёрдами 3 миллиард еврога оширилади
Жаҳон | 15:27
Мавзуга оид

00:22
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский

21:48 / 14.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда

20:18 / 14.03.2025
Трамп: «Путин билан жуда яхши ва самарали музокара ўтказдик»

19:08 / 14.03.2025