Путин ФХХга россияликлар орасида жосусларни фаолроқ қидиришни буюрди
Россия президенти «махсус ҳарбий операция давомида хорижий разведка хизматлари фаоллиги ошганини» таъкидлади.

Фото: Getty images
Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) контрразведка фаолиятини «жиддий равишда кучайтириши» керак, деди Россия президенти Владимир Путин 27 февраль куни ФХХ ҳайъати йиғилишида.
«Доимий ҳисоботлар ва хабарномалар махсус ҳарбий операция давомида хорижий разведка хизматлари фаоллиги ошгани, уларнинг техник жиҳозланиши даражаси яхшиланганини кўрсатмоқда», деб Путин сўзларидан иқтибос келтирди The Moscow Times.
«Давлат ва ҳарбий бошқарув, янги қуроллар ва бошқа соҳалардаги илғор технологияларни яратиш билан боғлиқ ҳарбий ва стратегик маълумотларнинг контрразведка томонидан ҳимоя қилинишини жиддий кучайтириш зарур», деб қўшимча қилди у.
«Первый отдел» нашри маълумотларига кўра, Россияда «жосуслар изидан қувиш» СССР давридан бери рекорд даражага етган. 2022-24 йилларда «Давлатга хиёнат», «Хорижий давлат, халқаро ёки хорижий ташкилот билан махфий асосда ҳамкорлик қилиш» ва «Жосуслик» моддалари бўйича жиноий ишларда 792 нафар шахс айбланувчи бўлган, бу аввалги 25 йилдагидан тўрт баравар кўп.
Мавзуга оид

18:48 / 08.03.2025
Сурияда нотинчлик – ижтимоий тармоқларда одамларнинг оммавий қирғини видеолари тарқалди

08:20 / 08.03.2025
Reuters: АҚШ Россия нефт ва газига нисбатан санкцияларни юмшатиши мумкин

01:44 / 08.03.2025
«Унинг ўрнида ҳар ким ҳам шу ишни қилган бўларди» — Трамп Украинани бомбардимон қилаётган Путин ҳақида

21:46 / 07.03.2025