Жамият | 08:46 / 27.02.2025
2675
1 дақиқада ўқилади

Икки ҳудудда валюта савдоси билан шуғулланиб келганлар ушланди

Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. 

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилишича, Деҳқонобод туманига фуқаро Э.С. фуқаро Б.Т.га 3,7 минг долларни 48,1 млн сўмга сотган вақтида ушланган.

Шунингдек, Жондор туманида фуқаро Б.Б. фуқаро У.Қ.га 3,4 минг долларни 45 млн сўмга сотган вақтида ушланган. 

Бундан ташқари, Бухоро шаҳрининг “Карвон бозори” савдо марказида фуқаро Д.А. фуқаро Г.Б.дан 3,3 минг долларни 42,5 сўмга сотиб олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид