Жаҳон | 21:01 / 27.02.2025
4243
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Хитой ва Россия ўртасида зиддият келтириб чиқаришга уриниши бефойда — Хитой ТИВ

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг «Россия Хитойга ҳаддан ташқари қарам» деган сўзларини шундай изоҳлади.

Фото: Getty images

Хитой ва Россия ўртасида зиддият келтириб чиқаришга уриниш АҚШ учун мутлақо фойдасиз. Бу ҳақда 27 февраль куни Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Лин Цзян брифингда маълум қилди, деб хабар берди Xinhua.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг «Россия Хитойга ҳаддан ташқари қарам» ва Москва билан Пекин «АҚШга қарши бирлашиши мумкин» деган сўзларини шундай изоҳлади.

Линнинг айтишича, Хитой ва Россия ўртасидаги муносабатлар икки йирик давлат сифатида юқори ички ҳаракатлантирувчи кучга эга ва ҳеч қандай учинчи томон таъсири остида эмас.

Хитой ва Россиянинг ривожланиш стратегиялари ва ташқи сиёсати узоқ муддатли, деб қўшимча қилди Лин ва халқаро вазиятдаги ўзгаришларга қарамай, Хитой-Россия муносабатлари муаммосиз ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Мавзуга оид