Спорт | 10:00 / 25.02.2025
2068
2 дақиқада ўқилади

Шомуродов гол+ассист қайд этган ўйинда «Рома» «Монца»ни тор-мор этди

Фото: AS Roma

Италия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда «Рома» ўз майдонида аутсайдер «Монца» дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритди. 

Римликлар сафида қаторасига учинчи ўйинда асосий таркибда майдонга тушган Элдор Шомуродов 70 дақиқа ҳаракат қилиб, гол+ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Ўзбекистонлик ҳужумчи Sofa Score порталига кўра, жамоадоши Кристанте ва Соуледан сўнг энг юқори балл (8,1) олган учинчи футболчи бўлди. 

Рим клуби очколарини 40 тага етказиб, 9-ўринни эгаллаб турибди. «Монца» 14 очко билан 20-поғонада қолди. 

А Серия. 26-тур

Рома — Монца 4:0
Голлар: Салемакерс (10), Шомуродов (32), Анхелино (73), Кристанте (88). 
Рома — Свилар, Манчини, Ҳуммелс, Ндика, Салемакерс (Ренч, 70), Кристанте, Писилли, Анхелино (Салоҳ-Эддин, 80), Балданзи (Дибала, 62), Соуле, Шомуродов (Паредес, 70). 
Монца — Турати, Брорссон, Лекович, Карбони (Паласиос, 76), Перейра, Бянко, Урбански (Мартинс, 56), Кириопулос, Чурриа (Зероли, 56), Мота (Кейта, 56), Ганвоула (Петаня, 46). 
Огоҳлантириш: Бянко (58).

Мавзуга оид