Ўзбекистон | 17:23 / 24.02.2025
7928
1 дақиқада ўқилади

Истеъмолчилардан сув ва электр учун 12 млрд сўм ортиқча ундирилгани маълум бўлди

Рақобат қўмитасининг таъкидлашича, ортиқча ундирувлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Фото: Рамиз Бахтияров

Рақобат қўмитаси 2024 йил давомида ўтказилган ўрганишларда 200 мингдан ортиқ истеъмолчилардан турли маҳсулотлар ва хизматлар учун 50 миллиард сўмга яқин маблағ ортиқча олинганини аниқлади.

Қайд қилинишича, жумладан, «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан ичимлик суви учун нарх шакллантириш талаблари бузилгани аниқланган. Оқибатда, истеъмолчилардан 7 млрд сўмга яқин ортиқча маблағ ундирилган.

Шунингдек, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Низоми талаблари бузилиши оқибатида 5 млрд сўмга яқин ортиқча маблағ ундирилгани аниқланган.

Таъкидланишича, ортиқча ундирувлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган.

2024 йил давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида, рақобат қонунчилиги талаблари бузилган 400 дан ортиқ ҳолат юзасидан хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилган.

Мавзуга оид