Санкт-Петербургда молиявий қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
2024 йил июлда ишлаш учун Россияга борган ушбу фуқаро патент ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатини йўқотиб қўйган. Шу боис тайинли ишга жойлаша олмай кўчада қолган.

Фото: "Дунё" АА
Бош консулхона дипломатлари кўмагида Санкт-Петербург шаҳрида қийин молиявий аҳволда қолган ўзбекистонлик оиласи бағрига қайтарилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқароси 2024 йил июл ойида Россияга вақтинча ишлаш мақсадида борган. У Россия ҳудудида қонуний бўлиш учун зарур бўлган патентини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатини йўқотиб қўйган. Шу боис тайинли ишга жойлаша олмаган.
Сўнгги кунларда у квартирага тўлов учун пул йўқлиги сабабли кўчада қолган.
«Бош консулхона дипломатлари ватандошимизнинг яшаш жойини аниқлаб, унга Ўзбекистонга етиб олиши учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдам берди. Шунингдек, юртимизга қайтиши учун авиачипта сотиб олиб берилди», — дейилади хабарда.
Бундан олдин Хитойда мураккаб вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, Туркияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар ватанга қайтарилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Россияда қийин аҳволда қолган 3 нафар бола 11 феврал куни Ўзбекистонга олиб келинган эди.
Мавзуга оид

18:48 / 08.03.2025
Сурияда нотинчлик – ижтимоий тармоқларда одамларнинг оммавий қирғини видеолари тарқалди

08:20 / 08.03.2025
Reuters: АҚШ Россия нефт ва газига нисбатан санкцияларни юмшатиши мумкин

20:38 / 07.03.2025
Трамп Россияга музокаралардан бош тортса «жиддий санкциялар» билан таҳдид қилди

18:59 / 06.03.2025