Россиялик дезертир касалхонага ётқизилган ҳарбийлар ҳақидаги маълумотни ошкор қилди
Журналистлар 2022 йил январидан 2024 йил июнигача Россия Федерацияси ва Қримдаги ҳарбий госпиталларда даволанган 166 минг бемор ҳақидаги маълумотлардан иборат маълумотлар базасига эга бўлди.

Фото: Kristina Kormilitsyna/dpa/picture alliance
Россия Қуролли кучларининг 144-гвардия мотоўқчилар дивизиясининг ярадорларини эвакуация қилиш бўлими собиқ қўмондони, Францияга жўнаб кетган Алексей Жиляев журналистларга Мудофаа вазирлигининг Бош ҳарбий-тиббий бошқармаси (ГВМУ) маълумотлар базасини тақдим этди, унда 2022 йил январдан 2024 йил июн ойи ўрталаригача касалхонага ётқизилган 166 000 бемор ҳақида ёзувлар бор. Ушбу маълумотлар базаси таҳлили 21 феврал, жума куни ОАВ томонидан эълон қилинди.
Бошқа нарсалар қаторида, маълумотлар базасида ўзини «ЛХР» ва «ДХР» деб эълон қилган ҳудудлар, Беларус ҳамда Украинанинг Херсон ва Запорижжя областларининг босиб олинган ҳудудларида фуқаролик касалхоналарида даволанган ярадорлар ҳақида чекланган миқдордаги маълумотлар мавжуд. Ёзилишча, маълумотлар базасида бир неча юз нафар ярадор деб тахмин қилинган украиналик ҳарбий асирлар (улар «УҚК» деб белгиланган) ҳақидаги маълумотлар ҳам мавжуд. Журналистлар ўз рўйхатини украиналик ҳамкасбларига топширишди.
«Даволаниш учун юборилган ярадорлар "йўқолиб" қолмаслиги учун» маълумотлар ҳарбий қисмларга юборилади», — дейилади нашрда, шу билан бирга, маълумотлар базаси тўлиқ эмас: «Кўпчиликда туғилган санаси, ташхиси, жароҳати оғирлиги, касалхонадан чиққан санаси, даволаниш натижалари ва реабилитацияга юборилгани ҳақидаги маълумотлар йўқ».
Украинадаги жами ярадорлар сонини аниқлаш имконсиз
Журналистларнинг таъкидлашича, ушбу маълумотлар базаси асосида ярадорларнинг умумий сонини аниқлаб бўлмайди, чунки бунда енгил жароҳатлар билан даволанган аскарлар фронтга қайтарилган ҳолатлар ҳисобга олинмайди. Шу билан бирга, маълумотлар базасида уруш билан бевосита боғлиқ бўлмаган касалхонага ётқизиш ҳолатлари мавжуд.
Журналистлар очиқ манбалар ва ижтимоий тармоқлардан ярадор аскарлар ҳақида маълумот тўплашга уриниб, тасодифий намуна ёрдамида маълумотлар базаси ишончлилигини текширди.
Мавзуга оид

22:14
КХДР Украинадаги уруш вақтида ҳарбий заводлари майдонини кенгайтирди

14:06
Британия разведкаси: Россия Курск областида босимни оширяпти

23:00 / 10.03.2025
ФХХ украиналикларнинг Россияга киришини 50 йилгача тақиқлашни бошлади

17:32 / 10.03.2025