Қирғизистон ва Тожикистон умумий чегарани делимитация қилиш бўйича келишувга эришди
Бишкекда Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида умумий чегарани делимитация қилиш бўйича келишув имзоланди. Ҳужжатлар энди икки мамлакат раҳбарлари томонидан имзоланиши керак.

Фото: 24.kg
Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари 21 феврал куни Бишкекда умумий чегарани делимитация қилиш бўйича келишувни имзолади. Бу ҳақда делегациялар раҳбарлари Қамчибек Ташиев ва Саймўмин Ятимов эълон қилди, деб хабар беради AKIpress.
Ташиев ушбу воқеани «Қирғизистон ва Тожикистон халқлари учун алоҳида тарихий кун», деб атади.
«Раҳбарлар томонидан имзоланиши учун бир неча ҳужжатлар тайёрланди: давлат чегараси тўғрисидаги шартнома, ҳукуматлар ўртасида энергетика объектлари ва сув ресурслари бўйича келишувлар, туташган автомобил йўлларидан фойдаланиш ва янги йўллар қуриш тўғрисида битим. Делимитация ва демаркация бўйича комиссияларимиз расман маълум қилади: Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара тўлиқ келишиб олинди», — дейди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси.
Ҳужжатларни энди икки мамлакат раҳбарлари имзолаши керак. «Биз чегаранинг бутун чўзиқлиги бўйича келишувни узил-кесил якунладик», — дея таъкидлади Ташиев.
«Бугун ратификация қилинган делимитация ва демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома муҳим тарихий ҳужжатдир. Жуда мураккаб иш мантиқий якунига етказилди. Келишув амалга ошса, икки қардош республика ўртасидаги чегара муаммоси бўйича юз йиллик баҳсга нуқта қўйилади. Бу тарихий ҳужжатлар халқларимиз манфаатларига хизмат қилади», — дейди Тожикистон делегациясига Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Саймўмин Ятимов.
Қирғиз—тожик чегарасининг умумий узунлиги 972 километрни ташкил этади. Аммо Боткен вилоятидаги Тожикистонга туташ ҳудудларда чегаралар аниқ белгиланмагани туфайли вақти-вақти билан низолар келиб чиқади. Охирги маротаба жиддий можаро 2022 йилнинг 14-17 сентябр кунлари содир бўлганди.
Мавзуга оид

16:57
Қирғизистонда Боткендан Қўқонгача темирйўл қурилиши мумкин

01:14 / 07.03.2025
Туркия Греция билан чегарада биринчи марта девор қуради

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

17:38 / 03.03.2025