Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дронлар, СИ кибертузилмалари, роботлашган техникалар — мудофаани мустаҳкамлашнинг янги стратегиялари
Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтган хавфсизлик ва мудофаани мустаҳкамлаш бўйича йиғилишда 2025 йил ва келгуси йиллар учун устувор вазифаларни белгилаб берди.

Хусусан, йиғилишда Ўзбекистон армиясини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилашда замонавий қуролли можаролар, хавфсизликка мавжуд таҳдидлар ва ҳарбий ҳаракатлар театри хусусиятларини ҳисобга олиш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, бугунги кунда турли даражадаги ва қамровдаги минтақавий можароларда сунъий интеллект, робот, ракета, дрон ва уларга қарши воситалар кенг қўлланаётганидан келиб чиқиб, қўшинларда дронлар ва уларга қарши курашиш, сунъий интеллект билан ишлайдиган кибертузилмалар, роботлашган техникаларни қўллаш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича янги бўлинмаларни ташкил этиш зарурлиги белгиланди.
Йиғилишда Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Қуролли кучларининг жанговар шайлигини таъминлаш, жанговар тайёргарлик кўрсаткичларини янада такомиллаштириш, сунъий интеллектга асосланган қўшинларни автоматлаштирилган ягона бошқариш тизимини яратиш, ҳарбий таълим ва ҳарбий кадрларни тайёрлашда дуал таълимдан фойдаланиш кўрсатиб ўтилди.
Бундан ташқари, «Бош сержантлар корпуси» фаолиятини такомиллаштириш, мудофаа саноатини янада ривожлантириш, ҳарбий хизматчиларни ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳарбий спорт соҳасига йўналтириш каби муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Жўраев Сайфиддин Аҳматович – сиёсий фанлар доктори,
Тошкент шарқшунослик университети Халқаро муносабатлар кафедраси профессори
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин бошланди
Жамият | 23:11
-
БМТ суди иқлим ўзгаришини жиддий таҳдид деб тан олди
Жаҳон | 22:59
-
Мигрантларни Россияга киришдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш ва эмлаш таклиф этилди
Жаҳон | 22:56
-
Исроил парламенти Ўрдун дарёси ғарбий соҳилини аннексия қилишни маъқуллади
Жаҳон | 22:44
Мавзуга оид

10:56 / 12.07.2025
Ўзбекистон ва Покистон мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик ўрнатяпти

14:55 / 03.07.2025
Лондон ва Берлин ўзаро мудофаа шартномасини имзолайди

23:22 / 30.06.2025
Полша снаряд ишлаб чиқаришни 5 бараварга оширади

14:18 / 27.06.2025