Жаҳон | 17:53 / 20.02.2025
2104
2 дақиқада ўқилади

Макрон: Франция ва унинг ҳамкорлари Европада хавфсизлик учун «тўлиқ жавобгарликни» ўз зиммасига олади

Шунингдек, Макрон урушни тинч йўл билан ҳал этишнинг учта асосий тамойилини айтиб ўтди.

Фото: X / EmmanuelMacron

Франция президенти Эммануэл Макрон Европа Иттифоқидаги ҳамкасблари, шунингдек, Канада, Исландия ва Норвегия вакиллари билан Украинани қўллаб-қувватлаш ва Европада хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича музокаралар ўтказди.

Макрон сўзларига кўра, Франция ва шерикларининг позицияси «аниқ ва якдил» бўлиб қолмоқда ва улар «Европада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун тўлиқ масъулиятни ўз зиммасига олади». Бундан ташқари, улар Украинада «узоқ муддатли ва мустаҳкам тинчлик» тарафдори, аммо бунинг учун ишончли хавфсизлик кафолатлари бўлиши керак.

Макрон буларнинг барчаси Франциянинг туб манфаатларига тўғри келиши ва ўзи уларнинг кафолати эканини таъкидлади. Шунингдек, у АҚШ президенти Доналд Трампнинг Россия агрессиясига чек қўйиш мақсадига қўшилишини таъкидлади.

Макрон урушни тинч йўл билан ҳал этишнинг учта асосий тамойилини айтиб ўтди: Украинанинг музокараларда мажбурий иштирок этиши ва унинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, ишончли кафолатлар билан узоқ муддатли тинчликни таъминлаш ва Европа давлатларининг хавфсизлик муаммоларини ҳисобга олиш.

Унинг таъкидлашича, йиғилишда қатнашганлар бутун Европа учун ҳам, Европа Иттифоқининг ҳар бир мамлакати учун ҳам мудофаа ва хавфсизликни таъминлаш учун сарфланадиган харажатларни ошириш зарурлигига ишонч ҳосил қилган. Макрон «тегишли қарорлар яқин кунлар ва ҳафталарда қабул қилинади», деб ваъда берди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!