АҚШ президенти маслаҳатчиси Украинани фойдали қазилмалар бўйича келишувни имзолашга чақирди
Аввалроқ, Украина президенти Зеленский шартномани имзолашдан бош тортган эди.

Фото: Getty images
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтц Fox News телеканалига берган интервьюсида Украинани фойдали қазилмалар бўйича келишув тузишга ва Вашингтонни танқид қилишни тўхтатишга чақирди.
«Улар «тезликни пасайтириши», яхшилаб ўйлаб кўриб, ушбу келишувни имзолаши керак», деди у.
Уолтц сўзларига кўра, Украинанинг келишувга қарши чиқиши ва Доналд Трампнинг музокараларни олиб боришини танқид қилиши Қўшма Штатлар Украина учун қилган ҳамма нарсадан кейин қабул қилиниши мумкин эмас.
Шу билан бирга, у давлатлар ўртасидаги келишмовчиликларни муросасиз деб ҳисобламасликни айтди.
Уолтц Европа ва Украина урушни ҳал қилиш бўйича музокаралардан четлатилган деган фикрга қўшилмади:
«Дипломатияда бунинг атамаси бор: «моки дипломатияси». Илгари барчани бирданига музокара столига йиғишнинг иложи йўқ эди. Шундай қилиб, биз бир томон билан, кейин иккинчи томон билан шуғулландик, кейин эса олдинга силжиш жараёни бўлади», деди у.
АҚШ Украинадаги барча фойдали қазилмалар захираларининг ярмини оладиган келишув лойиҳаси 12 февраль куни Украина президенти Володимир Зеленскийга АҚШ молия вазири Скотт Бессент билан Киевдаги учрашувидан 4 соат олдин топширилган. Шу билан бирга, Зеленскийдан шартномани зудлик билан имзолаш талаб қилинган. Киев Трамп маъмурияти талаблари кўламидан лол қолган. Зеленский шартномани имзолашдан бош тортган.
Трамп маъмурияти томонидан таклиф қилинган келишувда Вашингтоннинг Украинадаги минерал ва нефть-газ ресурслари, портлар ва «бошқа инфратузилма» устидан назорати назарда тутилган.
Трамп маъмурияти Қўшма Штатлар Украинанинг ресурслар қазиб олишдан келадиган жорий даромадларининг 50 фоизини, шунингдек, «учинчи томонларга берилган барча янги [ресурсларни қазиб олиш] лицензиялари» қийматининг 50 фоизини олишини истамоқда.
Мавзуга оид

00:43
АҚШ Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олиши мумкин — ОАВ

00:18
Швейцария 30 мингдан ортиқ украиналикни қочоқ мақомидан маҳрум қилди

22:02 / 17.03.2025
Трамп ҳусийлар туфайли Эронга «даҳшатли оқибатлар» билан таҳдид қилди

19:25 / 17.03.2025