Ўзбекистон | 19:00 / 19.02.2025
3842
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Payme’да шахсни тасдиқлаш: бу нима учун керак ва қандай ўтиш мумкин?

Фото: Payme

Payme янги ўзгаришни эълон қилди — илова орқали шахсни тасдиқлаш. Янги функция рақамли хизматлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган давлат дастури доирасида жорий қилинди.

2025 йил 7 февралдан бошлаб, Payme’да янги фойдаланувчилар ва паролни тиклаганларнинг шахсини тасдиқлаш мажбурий бўлди. Payme экспертлари бу жараён қандай ишлашини ва нима қилиш кераклигини тушунтирди.

Нима учун бу муҳим?

Шахсни тасдиқлаш бу — финтех-хизматлар учун жаҳон миқёсидаги стандарт амалиёт. Шахсни тасдиқлаш иловани янада хавфсиз ва ишончли ишлатишни таъминлайди. Шунингдек, бу тадбирлар Ўзбекистон президентининг қарорини бажариш учун ишлаб чиқилган "йўл харитаси"да белгиланган. Шахсни тасдиқлаш орқали онлайн-сервислар аккаунтга кирган шахсни аниқлайди.

Қачон шахсни тасдиқлаш керак?

· Янгидан аккаунтни рўйхатдан ўтказганда;

· Паролни тиклашда, агар аввал шахсни тасдиқлаш ўтказилмаган бўлса;

· Смартфонни ўзгартирганда.

Шахсни тасдиқлашсиз фақат балансни кўриш мумкин, тўловлар ва ўтказмалар тўхтатилган бўлади. Агар шахсни тасдиқлаш олдин унутилиб ўтказилган бўлса, паролни тиклаш ёки янги қурилма орқали киришда фақат аутентификация — юзни сканерлаш керак бўлади.

Шахсни тасдиқлашдан қандай ўтиш мумкин?

1. Payme иловага киринг.

2. "Профил" бўлимига ўтинг ва "Идентификацияни ўтиш" тугмасини босинг.

3. Паспорт маълумотларини киритинг.

4. Юзни сканерлашни амалга оширинг.

Агар паспорт ёки ID-карта бўлмаса нима қилиш керак?

Шахсни тасдиқлаш учун ҳужжат ўзингизда бўлиши шарт эмас. Ҳужжат маълумотларини топиш кифоя. Масалан, телефоннинг фотогалереяси ёки эслатмаларда. Шунингдек, MySoliq, MyID ва MyGov илова ва дастурларида ҳам ўз маълумотларингизни топишингиз мумкин. Ҳатто баъзи мобил операторларининг дастурларида ҳам ҳужжат маълумотларини кўриш мумкин.

Агар тасдиқлаш жараёнида муаммолар юзага келса нима қилиш керак?

Агар шахсни тасдиқлаш ўтмай турган бўлса, қуйидагиларни амалга оширишни тавсия этамиз:

· Киритилган маълумотларни текширинг;

· Юзни сканерлашда яхши ёритишга эътибор беринг.

Агар муаммо ҳал бўлмаса, 1150 рақамли телефонига мурожаат қилиш ёки Telegram бот орқали ёрдам сўраш мумкин.

Шахсни тасдиқлашдан ўтмаслик мумкинми?

Шахсни тасдиқламасдан иловадан фойдаланиш мумкин эмас. Аммо ҳозирча тасдиқлашдан ўтишга тайёр бўлмаганлар фақат балансни кўриш билан чегараланиши мумкин. Тўловлар, ўтказмалар ва бошқа операциялар шахсни тасдиқлаганидан сўнггина мавжуд бўлади.

Шахсни тасдиқлаш бу — осон, тез ва хавфсиз. Payme илова фойдаланувчиларга бу жараённи ўз вақтида, қулай ҳолда ўтказишни тавсия қилади, бу орқали келажакда аккаунтга киришда муаммоларга дуч келмасликка ёрдам беради.

Реклама

Мавзуга оид