“Талабалар лигаси” спорт мусобақалари давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йил 11 апрел куни “Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари” юзасидан ўтказилган йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида талаба-ёшлар ўртасида қаторасига иккинчи марта 9 та спорт тури бўйича республикамизда фаолият юритаётган 200 дан ортиқ олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Талабалар лигаси” спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

“Талабалар лигаси” спорт турлари билан тасдиқланган Низомга мувофиқ
2024-2025 ўқув йили мобайнида 3 босқичда ташкил этилади.
1-босқич: Олий таълим муассасаси (сентябр-декабр);
2-босқич ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) (феврал-март);
3-босқич: Республика финал босқичи (апрел-май).
Ҳозирги кунга қадар мусобақаларнинг биринчи олий таълим босқичи ўз ниҳоясига етиб, унда 288 537 нафар (шулардан 105 577 нафари аёллар) талабалар иштирок этди.
Мусобақаларнинг иккинчи ҳудудий босқичларида 12250 (4524 нафари аёллар) нафар республика финал босқичида 2 274 нафар (890 нафари аёллар) иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, “Талабалар лигаси” қуйидаги спорт турлари:
- Бадминтон;
- Баскетбол;
- Волейбол;
- Гандбол;
- Енгил атлетика;
- Кураш;
- Стол тенниси;
- Футзал;
- Шахмат бўйича бўлиб ўтади.
Реклама ҳуқуқи асосида